Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчиси Қорақалпоғистонда ижтимоий соҳа вакиллари билан учрашиб, ҳамкорликдаги лойиҳалар бўйича келишиб олди

24.12.2020 15:37

АНҚАРА, 24 декабрь. /«Дунё» АА/.  Ўзбекистонинг Туркиядаги элчиси Алишер Аъзамхўжаев Қорақалпоғистонга амалий ташрифи давомида ижтимоий соҳа вакиллари билан учрашиб, туркиялик ҳамкорлар билан амалга оширилиши мумкин бўлган лойиҳаларни муҳокама қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, элчихона кўмагида Қорақалпоғистоннинг қатор давлат ва нодавлат ташкилотлари Туркиянинг тегишли муассасалари билан фаол ҳамкорлик ўрнатган. Хусусан, Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TIKA) қатор йиллар давомида Оролбўйи минтақасида экологик вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган лойиҳалар амалга оширмоқда. Хусусан, мазкур ташкилот саксовул етиштириш ва уни кенг тарқатишга мўлжалланган дастурларни молиялаштирди. Жорий йил 1 декабрь куни БМТнинг Оролбўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича Кўпшерикли траст жамғармаси Маслаҳат қўмитасининг биринчи йиғилиши видеоконференция шаклида бўлиб ўтди. Тадбирда Т?КА президенти ўринбосари Р.Нурудун иштирок этди. Тадбирда Оролбўйи минтақасининг ривожлантиришга қаратилган қатор лойиҳалар белгилаб олинди.

Бундан ташқари, жорий йил июнь ойида Нукус давлат педагогика институти билан ҳамкорликда Туркия Анқара университети олимлари иштирокида Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмад таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан вебинар ташкил қилинди. Тадбирда ардоқли адибимизнинг илмий меросини ўрганиш Туркияда ҳам катта қизиқиш уйғотаётгани эътироф этилди. Эл севган ёзувчимизнинг асарларини тадқиқи қилишда ўзаро тажриба алмашинилди.

Декабрь ойи бошида Қорақалпоғистон рақс ансамбли солисти Роза Ражапова элчихона томонидан Ўзбекистон маданият вазирлиги билан ҳамкорликда тайёрланган ТУРКСОЙ лойиҳасида иштирок этиб, қорақалпоқ миллий рақсини халқаро миқёсда намойиш этди.

 Учрашувлар давомида шу ва шунга ўхшаш янги лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.

Жумладан, Қорақалпоқ давлат университети раҳбарияти билан Туркиянинг тегишли олий таълим ташкилотлари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишувга эришилди. Янги ҳамкорлик йўналиши доирасида Анқара университети билан «Туркий тилларнинг ўқитишда замонавий услублар мавзусида» (қорақалпоқ тили мисолида) онлайн-семинар ташкил этиш, ўзаро тажриба алмашиш ҳамда истиқболдаги ҳамкорлик масалалари ҳақида келишиб олиш ҳақида бир тўхтамга келинди.

Шунингдек Анқара Ғозий университети билан “Туркий тилларни ўқитишда замонавий услублар” мавзусида (қорақалпоқ, ўзбек ва турк тиллари мисолида) онлайн-семинар ташкил этиш ҳамда туризм соҳасида таълимнинг замонавий услубларига бағишланган вебинар ўтказиш бўйича вазифалар белгиланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net