Ўзбекистоннинг ФАО, ҚХРХЖ ва БООД ҳузуридаги доимий вакили озиқ-овқат масалаларига бағишланган давра суҳбатида иштирок этди

03.10.2021 16:28

Р?М, 3 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчихонаси БМТ Бутунжаҳон озиқ-овқат саммити якунларини муҳокама қилиш мақсадида Россиянинг ФАО, Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси (ҚХРХЖ) ва Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури (БООД) ҳузуридаги доимий ваколатхонаси ташаббуси билан ўтказилган давра суҳбатида иштирок этди, деб хабар бермоқда Дунё АА мухбири.

Тадбирда, шунингдек, АҚШ, Канада, Германия, Франция, Швейцария, ?талия, Хитой, Ҳиндистон, Миср, Малайзия ва Россиянинг ФАО ва БМТнинг Римдаги бошқа халқаро тузилмалари ҳузуридаги доимий вакиллари қатнашди.

Учрашувда бундай бевосита мулоқот БМТ Бутунжаҳон озиқ-овқат саммити доирасида эришилган натижаларни амалга оширишда ғоят муҳимлиги таъкидланди.

Ўзбекистоннинг ФАО, ҚХРХЖ ва БООД ҳузуридаги доимий вакили, элчи Отабек Акбаров Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан БМТ Бош Ассамблеяси 76-сессиясида илгари сурилган ташаббуслар ҳақида маълумот тақдим этди.

Дипломат Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлиги ва қишлоқ хўжалиги соҳасида 2030 йилга қадар мамлакат миллий стратегиясининг қабул қилинганини маълум қилди. Ёшлар ва аёлларни қўллаб-қувватлаш дастурлари, қишлоқ хўжалигида сув тежамкор технологиялар, илғор инновацион ечимларни жорий этиш ишлари жадал олиб борилаётгани ҳақида батафсил маълумот берди.

Анжуманда мамлакатимиз Афғонистон халқи учун зарур бўлган озиқ-овқат, нефть маҳсулотлари ва электр энергияси етказиб беришни қайта тиклагани қайд этилди.

Ўзбекистон ФАО ва БМТнинг Римдаги бошқа халқаро тузилмалари доирасида озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ масалаларда фаол ўзаро амалий ҳамкорликка тайёрлиги маълум қилинди.

Давра суҳбатида ФАО, ҚХРХЖ ва БООД ҳузуридаги доимий вакиллар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экпорти, озиқ-овқат муаммолари билан боғлиқ турли ҳолатларни муҳокама қилиш учун ушбу фарматдаги алоқаларни ривожлантиришни маъқуллади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net