Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси ўзбекистонлик экспортчиларга кўмак беришга қаратилган «Йўл харитаси» ишлаб чиқд

26.06.2020 12:04

ЕКАТЕР?НБУРГ, 26 июнь. «Дунё» АА/. Ўзбекистондан Россияга экспорт қилинаётган маҳсулотларни ўз вақтида етказиб бериш ва уларни сақлаш билан боғлиқ масалаларга кўмак бериш мақсадида мамлакатимизнинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Унга кўра, Бош консулхона Свердловск вилоятидаги йирик вақтинчалик сақлаш омборхонаси — «Cи Ай Ти» билан ҳамкорликда Ўзбекистонда етиштирилган мева-сабзавотларни Урал федерал округига экспорт қилувчилар учун енгиллик яратиш мақсадида «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқди.

Мазкур ҳужжат Россия қишлоқ хўжалиги назорати бошқармаси (Россельхознадзор), Урал божхона қўмитаси ҳамда «Свердловский референтный центр Россельхознадзора» федерал давлат бюджет бошқармаси томонидан ҳам маъқулланди.

«Йўл харитаси»да мамлакатимиз экспортчилари ва юк ташувчиларининг Урал федерал округида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ташқи иқтисодий фаолият билан боғлиқ ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби босқичма-босқич кўрсатиб берилган.

Бош консулхона вакилларининг Россия расмийлари ва тадбиркорлари билан ўтказган мулоқотида айрим ҳолларда экспортчилар томонидан ҳужжатларни йиғишда камчиликларга йўл қўйилаётгани қайд этилган.

Ушбу «Йўл харитаси»да эса экспортчилар учун зарур барча маълумотлар батафсил келтирилган.

Мева ва сабзавотларни етказиб бериш бўйича “Йўл харитаси” ҳар бир экспорт жараёни иштирокчиси ва халқаро юк ташувчига ёрдам беради.

 Қўшимча маълумотлар бўйича Ўзбекистон Республикасининг Екатеринбургдаги манбаларига мурожаат қилиш мумкин:

Телефонлар: +7 (922) 135-55-55, +7 (343) 273-31-66, +7 (343) 262-31-33.

Веб-сайт: yekaterinburg.mfa.uz.
WhatsApp  ва Telegram: +7 (965)519-42-22.

«Йўл харитаси» билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net