Ўзбекистонлик тадбиркорлар учун «Клайпеда» эркин иқтисодий зонаси тажрибасининг аҳамияти нимада?

20.06.2020 11:30

Р?ГА, 20 июнь. /«Дунё» АА/. Жума куни Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчихонаси томонидан Болтиқбўйидаги «Клайпеда» эркин иқтисодий зонаси (Э?З) фаолиятини ўрганишга бағишланган видеоконференция ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда «Клайпеда» Э?З (КЭ?З) бошқарувчи компаниясининг бош ижрочи директори Эймантас Киудулас, “Ҳазорасп” Э?З директори Мурод Давлетов ва “Термиз” Э?З директори Улуғбек Сапиев қатнашди.

Тадбирда «Клайпеда» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил қилиш ва хорижий инвестицияларни жалб этиш борасидаги тажрибаси ўрганилди, Ўзбекистон ва Литва эркин иқтисодий зоналари ўртасида амалий ҳамкорлик ўрнатиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Эймантас Киудулас «Клайпеда» Болтиқбўйи мамлакатларидаги биринчи ва энг муваффақиятли эркин иқтисодий зона ҳамда Литвада солиқдан озод қилинган энг йирик ҳудуд эканини таъкидлади. 412 гектар майдонни эгаллаган зонада заводлар, ишлаб чиқариш ва логистика объектлари, бизнес-парклар жойлашган. «Клайпеда» янги лойиҳаларни тезкор амалиётга жорий қилиш ва объектларни фойдаланишга топшириш масалаларила дунё миқёсида тан олинган. КЭ?З раҳбарининг сўзларига кўра, «Клайпеда»да фаолият юритадиган компаниялар Литва ялпи ички маҳсулотининг 2-2,5 фоизини ташкил қилади, бу ерда 5,4 минг киши ишлайди.

Компаниялар мазкур Э?Зда иқтисодий ва ҳуқуқий имтиёзлар, божсиз ишбилармонлик муҳити, темир йўл, автомобиль ва денгиз тармоқлари орқали Европа ?ттифоқи, Скандинавия ва Евросиё ҳудудидаги ҳамкорлари билан алоқаларни ривожлантириш имкониятларидан кенг фойдаланади.

Э.Киудулас «Клайпеда»да муваффақиятли фаолият юритаётган компаниялар томонидан Ўзбекистон ва унинг сармоявий салоҳиятига катта қизиқиш билдирилаётганини таъкидлади. Мамлакат раҳбарияти томонидан ҳаётга тадбиқ этилаётган ислоҳотлар кўлами, жумладан, эркин иқтисодий зоналарни ривожлантиришга қаратилаётган шахсий эътиборни юқори баҳолади.

У компаниялар ўртасида ўзаро манфаатли алоқалар ўрнатиш ва уларни ривожлантиришга ёрдам бериш, шунингдек, Э?З фаолиятини ташкил қилишда тўплаган кўп йиллик амалий тажриба билан ўртоқлашишга тайёрлигини билдирди.

Ўзбекистон вакиллари, ўз навбатида, "Ҳазорасп" ва "Термиз" Э?Злари фаолияти ҳақида маълумот берди, мавжуд преференциялар ва махсус имтиёзлар, жуғрофий жойлашувнинг афзалликлари тўғрисида сўзлаб берди. Улар «Клайпеда»нинг замонавий тажрибасини Ўзбекистон шароитида қўллаш истиқболларини ўрганишга қизиқиш билдирди.

Учрашув доирасида «Ҳазорасп» ва «Термиз» Э?З вакилларидан иборат делегациясининг «Клайпеда» Э?З фаолияти билан яқиндан танишиш учун жорий йил Литвага сафарини ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net