Ўзбекистондаги сармоявий муҳит янада жозибали бўлиб бормоқда — хитойлик инвесторлар

13.07.2020 12:04

ПЕК?Н, 13 июль. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш орқали аҳоли фаровонлигини ошириш ва улар бандлигини таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда. Ўз навбатида, хорижий инвесторларнинг мамлакатимизда фаолият юритишлари учун зарар ёрдам кўрсатилиб, ҳуқуқий асослар мустаҳкамланмоқда. Хусусан сўнгги уч йилда хорижий сармоядорлар ҳуқуқини таъминлаш бўйича қабул қилинган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар улар манфаатларини тўла ҳимоя қилишни таъминлаш баробарида, юртимизда инвестиция муҳитининг янада яхшиланишига хизмат қилаётир. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси ва Ўзбекистон ҳукуматининг ушбу соҳадаги саъй-ҳаракатларини бугун халқаро жамоатчилик, хусусан ишбилармон доира вакиллари эътироф этмоқда.

Жумладан, хитойлик сармоядорлар «Дунё» АА мухбири Шуҳрат Умиров билан суҳбатда Ўзбекистонда хорижий сармоядорларга қаратилаётган эътибор ва инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга алоқадор ҳуқуқий базанинг мустаҳкамланишини юқори баҳолашди.

Чжифу ВАН, «Yushen Plastic» компанияси раиси:

– 2014 йили фаолиятини бошлаган "Yushen Plastic" корхонамиз полиэтилен қувурлар ва томчилатиб суғориш тизимлари ишлаб чиқариш бўйича Ўзбекистондаги пешқадам корхоналардан бири ҳисобланади. Компаниямиз маҳсулотлари халқаро андозалар талабига тўлиқ жавоб беради.

Биз фақатгина пластмасса маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан чекланиб қолмасдан, томчилатиб суғориш тизимлари лойиҳаларини жорий этишнинг барча босқичларини ташкил қилиб, томчилатиб суғориш тизимлари учун таркибий қисмлар ишлаб чиқариш ва уларни сотиш билан ҳам шуғулланамиз.

Томчилатиб суғоришнинг самарадор экани дунёда исботланган. ?шончим комилки, айни йўналиш Ўзбекистон қишлоқ хўжалигининг ҳам истиқболли йўналишидир.

Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда хорижий сармоядорлар муваффақиятли фаолият олиб боришлари учун барча зарур шароитлар яратилган. Мухтасар қилиб айтганда, мамлакатингизда қулай ва жозибали сармоявий муҳит мавжуд.

Ўзбекистоннинг хомашё ва интеллектуал ресурсларга бойлиги, ривожланган саноат базаси ва ишлаб чиқариш инфратузилмасига эга экани, жўғрофий жиҳатдан Марказий Осиё минтақасида қулай жойлашгани ҳамда “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасида муҳим йўлларнинг мамлакатингиз орқали ўтгани бизда катта қизиқиш уйғотади. Буларнинг барчаси Ўзбекистонга ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш нуқтаи назаридан истиқболли бозор сифатида қараш учун муҳим асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Яна бир жиҳат, Ўзбекистонда коронавирус инфекциясининг кенг тарқалишига қарши кураш ва бошқа глобал хавф-хатарлар даврида макроиқтисодий барқарорликни, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, ташқи иқтисодий фаолиятни рағбатлантириш, аҳолини самарали ижтимоий қўллаб-қувватлаш, мамлакат аҳолиси даромадлари кескин пасайиб кетишининг олдини олиш мақсадида эътиборга молик чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бизни қувонтирадиган яна бир жиҳат шундаки, Ўзбекистон ҳукумати сармоявий лойиҳамизни қўллаб-қувватламоқда. Шундай экан бундан кейин ҳам Ўзбекистон иқтисодиёти ривожига ўз ҳиссамизни қўшиш учун интилишда давом этамиз.

Фурсатдан фойдаланиб, хорижий сармоядор сифатида Ўзбекистонда олиб бораётган фаолиятимиздан қониқиш ҳосил қилганимизни алоҳида таъкидлашни истар эдим. Ўзбекистондаги сармоявий муҳит янада жозибали бўлиб бораётгани жуда қувонарли.

Жунькан ЧЖОУ, «LD Corporation» корпорацияси (ХХР) бош директори ўринбосари:  

— Корпорациямиз 2018 йили Ўзбекистонда ўз фаолиятини бошлаган. “LD Corporation” қарийб 20 йилдан буён янги энергетика лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уларни молиялаштириш билан шуғулланиб келади. Бош қароргоҳи Хитойнинг Ляонин провинциясида жойлашган “LD Corporation” бизнес фалсафасини қўллаб-қувватлайдиган жамоадир.

ХХР етакчиси Си Цзиньпиннинг “Бир макон, бир йўл” ташаббусига жавобан, компаниямиз 2017 йили Марказий Осиё бозорига кира бошлаган эди. Бизнинг қишлоқ хўжалиги билан боғланган сармоявий бизнесимиз Хитой технологияларига, ишлаб чиқариш ва капитал қўйилмалар афзаллиги ҳамда маҳаллий талабларга ҳар томонлама жавоб берадиган сармоявий лойиҳалар яратиш учун интилишга таянади.

2017 йилдан эътиборан Ўзбекистонда янгича руҳдаги ислоҳотлар ўтказилиши, ташқи дунёга очиқлигини эълон қилгани баробарида валюта назоратини бартараф этиш, солиқларни камайтириш, сармоя ётқизиш қоидалари ва божхона расмийлаштирувини соддалаштириш ҳамда эркин иқтисодий зоналар очилишини ислоҳ этиш бўйича қатор чора-тадбирлар қабул қилди. Булар ишбилармонлик муҳитининг сезиларли даражада ижобий томонга ўзгариши учун қулай замин яратди.

2018 йил сўнгида Ўзбекистон билан шамол энергетикаси ва қишлоқ хўжалиги лойиҳалари бўйича дастлабки битимни имзолаган эдик. Шамол энергетикаси соҳасидаги инвестициянинг умумий ҳажми 720 миллион, қишлоқ хўжалиги йўналишидаги лойиҳалар бўйича эса 350 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон сармоявий ва ишбилармонлик муҳитини рағбатлантириш йўлида улкан ишларни амалга оширди. Бу ҳаммамизнинг кўз ўнгимизда рўй берди.

Хитой ҳам ташқи дунёга очиқлик борасида ўзининг преференциялар сиёсатини доимий равишда такомиллаштириб, кенгайтирмоқда. Аминманки, Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатингизнинг сармоявий муҳити хорижлик инвесторлар учун янада жозибали бўлиб бораверади.

Биз келажакда Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантириш мақсадида янги энергетика жабҳасига сармоя киритишни сақлаган ҳолда ўз фаолиятимизни янада кенгайтиришни режалаштирганмиз. Ўзбекистон янги энергетика ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида тараққиётнинг катта истиқболларига эга, бу борада мамлакатингиз Марказий Осиёнинг юраги бўлиб қолди, деб ҳисоблаймиз.

Ўзбекистонда ишлаётганимиздан мамнунмиз. Ўзбекистон вазирлик ва идоралари бизларни барча даражаларда астойдил қўллаб-қувватлаб келмоқда. Мамлакатингизда хорижлик сармоядорлар учун ҳуқуқий ҳимоя, имтиёз ҳамда қулайликлар сиёсати мавжуд. Корпорациямиз Ўзбекистонда шамол энергетикаси ва эко-агросаноат парки бўйича лойиҳаларни фаоллик билан ҳаётга татбиқ этиб, “Бир макон, бир йўл” лойиҳасини биргаликда рўёбга чиқаришда кўмаклашади. 

Пандемия шароитда Ўзбекистон Президенти ушбу юқумли касалликнинг салбий таъсирларини юмшатиш бўйича, жумладан, республика иқтисодиётининг жадал ривожланаётган тармоқларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг барқарорлигини таъминлаш, солиқ, банк менежменти, суғурта, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш, чорвачилик, ҳунармандчилик, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва бошқа муҳим соҳаларни қамраб олган фармон ва қарорлар қабул қилгани эътиборга моликдир.

Эпидемия муайян қийинчилик ва муаммоларга рўпара қилган бўлишига қарамасдан, «LD Corporation» дастлабки режага мувофиқ равишда ўз ишларини давом эттирмоқда ва келажакка ишонч билан қарашни энг тўғри йўл, деб ҳисоблайди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net