Ўзбекистонда товар белгиларини ҳимоя қилишнинг янги механизми Латвия оммавий ахборот воситалари диққат марказида

23.11.2021 11:22

Р?ГА, 23 ноябрь. /«Дунё» АА/. Латвиянинг етакчи «LETA»  ахборот агентлиги электрон порталида «Ўзбекистон судларида интернет тармоғидаги товар белгиларини ҳимоя қилишнинг янги механизми» сарлавҳали мақола инглиз тилида эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Материалда латвиялик ўқувчиларга Ўзбекистонда интернет тармоғида савдо ва истеъмол соҳасини ҳуқуқий тартибга солиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақидаги маълумот тақдим этилган.

«LETA» ахборот агентлиги 1919 йилда ташкил этилган. Агентлик тезкор хабарларни тарқатишдан ташқари, макроиқтисодий ва ташқи сиёсат тенденциялари, сармоя оқими, транспорт ва логистика масалаларини таҳлил қилишга ихтисослашган. Нашрда латиш, инглиз ва рус тилларида материаллар эълон қилиб борилади. Агентлик материаллари Болтиқбўйи мамлакатлари, Скандинавия, Шарқий, Марказий ва Ғарбий Европа, шунингдек, Россияни қамраб олади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net