Ўзбекистонда мавжуд ёғ-мой саноатидаги қайта ишлаш қувватларини тўлиқ ишга тушириш учун йилига 1,5 миллион тонна соя керак бўлади

18.09.2020 14:12

ТОШКEНТ, 18 сентябрь. /«Дунё» АА/. Бу ҳақда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Украина онлайн форуми давомида «Ўзёғмойсаноат» уюшмаси раиси ўринбосари Аҳрор Абдураҳимов фикр билдирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Ўзбекистонда ҳар йили 70-80 минг тонна соя ўсимлиги мойи қайта ишланади. Агар фабрикаларимизга соя уруғини етказиб бериш бўйича манфаатли таклифлар бўлса, биз уларни албатта кўриб чиқиб муҳокама қиламиз. Уюшма ҳар йили 30 минг тоннадан ортиқ соя импорт қилади, аммо ўз имкониятларимиздан тўлиқ фойдаланиш учун бизга яна 1,5 миллион тонна соя керак», - деди у.

Аввал хабар қилинганидек, 17 сентябрь куни "Ўзбекистон – Украина: ёғ-мой саноатини ривожлантириш" мавзусида онлайн форум бўлиб ўтди. Ундан кўзланган асосий мақсад мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашдан иборатдир.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net