Ўзбекистонда мактабгача таълим муассасалари қурилиши лойиҳалари учун Саудия тараққиёт жамғармаси томонидан имтиёзли кредит ажратиш мас

26.02.2021 09:58

АР-Р?ЁД, 26 февраль. /«Дунё» АА/. Кеча мамлакатимизнинг  Саудия Арабистонидаги элчихонаси вакиллари Саудия тараққиёт жамғармаси (СТЖ) Амалиётлар бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон билан ҳамкорлик ишлари бўйича масъул Сауд Ал-Шаммарий билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

СТЖ Подшоҳлик ташкилотлари орасида Ўзбекистон билан яқин ҳамкорлик қилаётган молиявий муассаса ҳисобланади. Жамғарма дунёнинг ривожланаётган мамлакатларига турли соҳаларда молиявий кўмак ажратиб келади.

Учрашувда мактабгача таълим муассасалари қурилиши лойиҳаси бўйича Ўзбекистон ва СТЖ ўртасидаги имтиёзли кредит шартномаси лойиҳаси жамғарма вакилига тақдим этилди. Мазкур шартнома кўра, СТЖ томонидан 41 миллион Саудия Арабистони риёлига тенг имтиёзли кредит ажратилиши кўзда тутилган.

Сауд Ал-Шаммарий жорий йил январь ойида Саудия Арабистони инвестициялар вазири Холид Ал-Фалиҳ бошчилигидаги делегация таркибида СТЖ вакиллари ҳам Ўзбекистонга борганини айтиб, бу муваффақиятли амалий ташриф натижалари ўзаро алоқаларни янги босқичга олиб чиқишига умид билдирди.

- Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва СТЖ ўртасидаги фаол муносабатларни давлатлараро алоқаларнинг яққол намунаси сифатида баҳолайман, - деди Сауд Ал-Шаммарий. - Бугунги кунда Ўзбекистонда турли соҳаларда қарийб 190 миллион долларлик лойиҳалари амалга оширилаётгани ҳамда 120 миллион  доллардан ортиқ қийматдаги янги лойиҳалар ишлаб чиқилаётгани сўзимнинг далили бўла олади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net