Ўзбекистонда Жанубий Корея технологияси асосида биогранула ва биопарчаланувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш масал

18.09.2020 14:14

СЕУЛ, 18 сентябрь. /“Дунё” АА/. Бугун мамлакатимизнинг Корея Республикасидаги элчихонаси томонидан Ўзбекистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари ?сломбек Боқижонов билан Жанубий Кореянинг “Seojin Biotech Co., Ltd.” компания раҳбари Барк Хой Ён ўртасида видеоконференцалоқа шаклида музокаралар ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири. 

Музокараларда элчихона маслаҳатчиси Алишер Абдусаломов ҳамда Ўзбекистон Республикаси ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги масъул ходимлари иштирок этди.

Ўзбекистонда маккажўхори крахмали асосида биогранулалар ва биопарчаланувчи маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаси юзасидан фикр алмашилди.

“Seojin Biotech Co., Ltd.” компания директори, маккажўхори крахмали асосида биопарчаланувчи пластикдан турли маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича илғор ечим ва инновацион технологиялар мавжудлиги ҳақида маълумот берди. Ушбу маҳсулот экологик тоза бўлиб, у ерга тушганда парчаланади ва атроф-муҳитни ифлослантирмасдан табиий таркибий қисмларга бўлинади. Жанубий Кореяда ушбу маҳсулот учун хомашё нархи анъанавий пластикдан 2,5 баробар қиммат. Бироқ, мамлакатимизда хорижий инвесторлар учун яратилган шароит ва имкониятларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни ташкил этиш таннархи анча арзон бўлади.

?сломбек Боқижонов Ўзбекистон томонининг маккажўхори крахмали, пахта бошоқчалари ва сомони асосида биопарчаланувчи гранулалар ишлаб чиқаришга йўналтирилган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга бўлган қизиқишини таъкидлади. Шунингдек, маҳаллий ҳамкор билан биргаликда тегишли инфратузилма мавжуд бўлган ҳолда лойиҳани амалга ошириш учун ҳудуд белгиланганлиги маълум қилди. 

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан томонларнинг тегишли инвестиция мажбуриятлари ва ҳуқуқлари белгилаб қўйилган ҳолда лойиҳани амалга ошириш учун инвестиция шартномаси лойиҳаси ишлаб чиқилгани қайд этилди.

Жанубий Корея томонининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш масаласи ҳамда ажратилган ҳудуд билан танишиш, ишлаб чиқаришни иложи борича тезроқ ташкил этиш мақсадида инвестиция шартномасини имзолаш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишга келишиб олинди.

Учрашув натижасида зарур маълумотларни алмашиш, шунингдек, видеоконференцалоқа шаклида навбатдаги музокараларни ўтказиш йўли билан лойиҳа тарғиботининг кейинги босқичлари бўйича муҳокамаларни давом эттиришга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net