Ўзбекистонда иқтисодий ўсишнинг 8 устувор йўналиши Брюссель пресс-клубида муҳокама қилинди

11.06.2020 13:18

БРЮССEЛ, 11 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Администратсияси ҳузуридаги ?қтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори (?Т?М) Обид Ҳакимов, мамлакатимизнинг Белгиядаги элчиси Дилёр Ҳакимов, Брюссел пресс-клубининг ижрочи директори Лоран Брихай ҳамда ушбу клуб ходимлари ўртасида ўтказилган видеоконференция давомида Ўзбекистонда жорий йилда иқтисодий ўсишнинг 8 та асосий устувор йўналишлари муҳокама қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Суҳбат чоғида 9 июн куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида миллий иқтисодиёт барқарорлигини таъминлашга бағишланган учрашув якунлари муҳокама қилинди.

Ўтган уч ой давомида иқтисодиёт тармоқларига 2,3 триллион сўм солиқ имтиёзлари берилгани ҳамда ?нқирозга қарши кураш фондидан 3,6 триллион сўм ажратилгани таъкидланди.

Жаҳон иқтисодий инқирози шароитида Ўзбекистон ялпи ички маҳсулот ўсишда давом этиши мамлакат раҳбариятининг мақсадли ва пухта ўйланган стратегияси самараси экани қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон банкининг ҳисоб-китобига кўра, 2020 йилда жаҳон ялпи ички маҳсулоти (Я?М) 5,2 фоизга, АҚШда Я?М – 6,1 фоизга, Россияда Я?М – 6 фоизга, Европа ?ттифоқида Я?М – 9,1 фоизга пасайиши кутилмоқда. Шу билан бирга, Хитойда 1 фоиз, Ўзбекистонда эса 1,5 фоиз иқтисодий ўсиш кутилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net