Ўзбекистонда етиштирилган меваларнинг Приморск ўлкасига экспорт ҳажмини янада ошириш масалалари муҳокама этилди

08.05.2020 15:21

ВЛАД?ВОСТОК, 8 май. /«Дунё» АА/.  Ўзбекистоннинг Владивостокдаги  Бош консулхонаси томонидан Ўзбекистонда етиштирилган озиқ-овқат маҳсулотларининг экспорт географиясини кенгайтириш ва Россия Федерациясининг Узоқ Шарқ федерал округи ҳудудида ушбу маҳсулотларнинг савдоси яна жонлантириш мақсадида видеоконференция ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири

Онлайн-тадбирда Приморск ўлкаси ҳукумати раисининг ўринбосари Константин Шестаков ва ишбилармон доиралар вакиллари  иштирок этди.

Унда Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида икки томонлама экспорт-импорт салоҳиятини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар ва яратилган имкониятлар эътироф этилди.

 Шунингдек, онлайн-мулоқотда Ўзбекистон ва Приморск ўлкалари ҳудудида «Ўзбекистон-Россия» савдо уйини ташкил этиш  масаласи бўйича таклифлар ўртага ташланди.

Бундан ташқари, мулоқот жараёнида айни пайтда Ўзбекистонда пишиб етилган меваларни  Приморск ўлкасига экспорт қилиш борасидаги масалалар кўриб чиқилди.  Жумладан, яқиндан кунлар ичида ўзбекистонлик тадбиркорлар томонидан Приморск ўлкасига экспорт қилиниши кутилаётган гилос ва лимон маҳсулотларининг хавфсиз етиб бориши ҳамда савдо нуқталарига тарқатилиши бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Видеоконференция якунига кўра, келгусида Ўзбекистон озиқ-овқат маҳсулотларининг Россиянинг мазкур минтақасига экспорт ҳажмини янада ошириш ва ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида бундай форматдаги  учрашувларни тез-тез ўтказиб турилишига келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net