Ўзбекистонда айрим транспорт воситаларини олиб кириш учун акциз солиғи бекор қилинади

04.06.2020 10:05

ТОШКЕНТ, 4 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташқи иқтисодий фаолиятни янада тартибга солиш ва автотранспорт воситаларининг ички бозорини ривожлантиришни рағбатлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Адлия вазирлиги манбасига асосланиб.

Ҳужжатга мувофиқ, 2020 йил 1 августдан бошлаб 8701 (тракторлар), 8702 (10 ёки ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган моторли транспорт воситалари), 8703 (енгил автомобиллар) ва 8704 (юк ташишга мўлжалланган моторли транспорт воситалари) Т?Ф ТН кодлар бўйича транспорт воситаларини олиб киришда амалда бўлган акциз солиғи ставкалари бекор қилинади.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган, акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкалари Ўзбекистон Президентининг ПҚ-3818-сон қарори билан тасдиқланган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net