Ўзбекистонда АҚШнинг “Mercy Corps” ташкилоти филиали рўйхатдан ўтди

12.03.2020 14:07

ТОШКЕНТ, 12 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан АҚШнинг «Mehribonlik Korpusi» (Mercy Corps) халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти филиали давлат рўйхатидан ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё»АА мухбири.

Филиал уставига мувофиқ, унинг асосий мақсади қишлоқ ва шаҳарлардаги оилалар яшаш шароитини яхшилаш, бунинг учун хусусий, давлат ва жамоат ташкилотлари билан алоқалар ўрнатишга қаратилган. Шунингдек, ташкилот таълим муассасаларининг ўқитиш, мутаносиб овқатланиш ва инфратузилмасини яхшилаш учун Ҳукумат билан ҳамкорлик қилади.

Филиал 2020-2025 йилларда АҚШнинг қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан молиялаштириладиган «Ўзбекистонда таълим ва болалар овқатланиши учун озиқ-овқат маҳсулотлари» лойиҳасини амалга оширади. Лойиҳа бюджети эса 21,5 миллион долларни ташкил этади.

Мазкур лойиҳа доирасида Қорақалпоғистон Республикаси ва Сурхондарё вилоятидаги мактабгача таълим муассасаларида мутаносиб овқатланиш ва улар инфратузилмаси яхшилаш режалаштирилган.

Филиал қишлоқ ҳудудларидаги 410 та мактабгача таълим муассасасини қамраб олади. Уларда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилади, шунингдек, сув таъминоти ва санитария ҳолати яхшиланади.

Бундан ташқари халқаро ташкилот филиали Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирликлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш истагини билдирмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net