Ўзбекистонда 2020 йилда 79,2 трлн. сўм қийматга тенг бўлган металлургия маҳсулотлари ишлаб чиқарилган

02.02.2021 13:37

ТОШКЕНТ, 2 февраль. /«Дунё» АА/. Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, мамлакатимизда 2020 йилда фаолият юритган 1 минг 23 та металлургия саноати корхонаси томонидан 79,2 трлн. сўм қийматга тенг бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқарилган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Навоий вилояти (56,9 %), Тошкент вилояти (36,0 %) ва Тошкент шаҳри (6,1 %) металлургия саноати корхоналари томонидан республика миқёсида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг жами ҳажмида энг юқори улушга эга бўлди.

 Маълумот ўрнида, 2020 йилда 1,2 млрд. доллар қийматидаги металлургия саноати маҳсулотлари экспорт қилинган. Бу республика умумий экспорт ҳажмининг 8,2 % ини ташкил этган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net