Ўзбекистонда 2020 йилда 36,2 триллион сўмлик тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилгани маълум қилинди

03.02.2021 13:44

ТОШКЕНТ, 3 февраль. /«Дунё» АА/. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилда мамлакатимизда фаолият юритаётган корхоналар томонидан 36,2 трлн. сўм қийматга тенг бўлган тўқимачилик маҳсулотлари  ишлаб чиқарилган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

2019 йилга нисбатан ўсиш суръати 115,4 фоизни ташкил этди.

Тўқимачилик корхоналари томонидан республика миқёсида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг жами ҳажмида энг юқори улушга эга бўлган ҳудудлар қуйидагича:

Фарғона вилояти  – 15,2 %

Самарқанд  – 9,8 %

Тошкент вилояти  – 9,7 %

Тошкент шаҳри  – 9,0 %

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net