Ўзбекистон ва Украина ўзаро савдо-сотиқ ҳажмини йилига 1 миллиард долларгача оширишни режалаштирмоқда

22.01.2021 14:42

ТОШКЕНТ, 22 январь. /«Дунё» АА/.  Ўзбекистон савдо-саноат палатаси томонидан кеча қишлоқ хўжалиги соҳасида Ўзбекистон-Украина қўшма корхоналарини ташкил қилиш бўйича онлайн-семинар ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Савдо-саноат палатаси маълум қилишича, семинарда Украина Савдо-саноат палатаси президенти Геннадий Чижиков Ўзбекистон ва Украина ушбу йўналишда ҳамкорлик қилиш учун кенг имкониятларга эга эканини таъкидлади.

— ?ккала мамлакат ҳам динамик равишда ўзгариб бормоқда, шу жумладан иқтисодиёт тизими ҳам, — деди Г. Чижиков. — Янги йирик корхоналар, янги манфаатлар пайдо бўлмоқда ва асосий вазифа соҳаларга эътиборни жалб қилишдир.  Бу мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро муносабатларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. 

Ўзбекистон савдо-саноат палатаси раиси А.?кромов ўз чиқишида минтақавий ва халқаро муаммолар бўйича икки мамлакат позицияларининг яқинлиги ўзаро алоқаларни ривожлантириш учун асос бўлиб хизмат қилаётганини таъкидлади. Шунингдек, Ўзбекистон ва Украина ўзаро савдо-сотиқни кенгайтириш ва диверсификация қилиш ва яқин келажакда унинг ҳажми йилига 1 миллиард долларга ўсишини таъминлаш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш ниятлари билдирилди.

Веб-анжуманда, шунингдек,  агросаноат соҳасидаги масъул вазирлик ва идоралар вакиллари томонидан тақдимотлар ўтказилди, долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Семинар якунида билдирилган таклифлар Ўзбекистон ва Украинанинг ишбилармон доиралари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишни янада жадаллаштиришга ҳисса қўшишига ишонч билдирилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net