Ўзбекистон ва Таиланд ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий тадқиқот ишлари ва инновацион ғояларни амалга ошириш масалалари муҳокама қ

16.01.2021 12:31

БАНГКОК, 16 январь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг  Бангкокдаги Бош консулхонаси томонидан Таиланд ташқи ишлар, қишлоқ хўжалиги ва кооперативлар вазирликлари масъул ходимлари билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мулоқотда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳияти тўғрисида маълумот тақдим этилди. Жумладан, Ўзбекистонда 2021 йил «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» деб эълон қилингани маълум қилинди ва ушбу йўналишда Таиланд ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда мамлакатларимиз ўртасида ёшлар сиёсати ва соғлиқни сақлаш соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятлари муҳокама қилинди. Мазкур вазирлик масъул ходими М.?ковит Таиланд ҳукумати ҳам ёшлар билан ишлашни ва уларни қўллаб-қувватлашни давлат сиёсати даражасида қайта кўриб чиқаётгани, ушбу масалада Ўзбекистон Президентининг ташаббуси долзарблигини таъкидлади. У Таиланднинг тегишли ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишда амалий ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

Шунингдек, Таиланд қишлоқ хўжалиги ва кооперативлар вазирлиги халқаро бошқармаси бошлиғи С.Винд Ўзбекистон раҳбари ўз Мурожаатномасида қишлоқ аҳолиси даромадларини кўпайтиришда энг тез натижа берадиган омил сифатида қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик ва самарадорликни ошириш бўйича ташаббусларга алоҳида аҳамият қаратганини қайд этди.

С.Винд қишлоқ хўжалигида билим ва инновацияларнинг қўлланилиши орқали ушбу вазифаларга эришиш мумкинлиги ҳамда мазкур масалада Таиланд тажрибасидан келиб чиққан ҳолда икки давлат қишлоқ хўжалиги институтлари ва илмий марказлари ҳамкорликда гуручнинг юқори сифатли ва унумдор навларини яратиш бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш, мутахассислар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича алоқаларни йўлга қўйишга тайёрлигини тасдиқлади.

Музокаралар натижасида  Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази ва Таиланд Қишлоқ хўжалиги технологиялари ва инновацияларни бошқариш институти ўртасида ўзаро англашув меморандумини имзолаш тўғрисида келишувга эришилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net