Ўзбекистон ва Россия фармацевтика соҳасида инвестицион ва савдо ҳамкорлигини кенгайтирмоқда

28.01.2021 11:10

ТОШКЕНТ, 28 январь. /«Дунё» АА/. Айни пайтда Ўзбекистон ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Россия Саноат ва савдо вазирлиги ўртасидаги ҳамкорлик саноат, машинасозлик, металлургия соҳаларида қўшма лойиҳалар ҳамда минтақалараро алоқаларни жадаллаштириш бўйича ташаббусларни қамраб оладиган кенг кўламли йўналишлар борасида фаол ривожланаяпти, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?ТСВ маълумотига кўра, бу йўналишларнинг барчаси ?ивестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан Россия Саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда ташкил этилган «Лойиҳа офиси» доирасида ишлаб чиқилмоқда. Жумладан, икки мамлакат вазирлик ва идораларининг манзилли учрашувлари ташкил этилиб, унда бўлажак шериклар ўртасидаги ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари муҳокама этилади.

Яна бир шундай тадбир Россия фармацевтика компаниялари делегацияси ташрифи бўлди. Ташриф давомида Россия томони тармоқ доирасида ҳамкорликни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини ўрганиш, Ўзбекистон фармацевтика саноатини равнақ топштириш режалари билан танишиш, Ўзбекистон фармацевтика компанияларининг ишлаб чиқариш, технологик ва иқтисодий имкониятларини таҳлил қилиш ва баҳолашни ўтказишни режалаштирмоқда. Ўрганиш натижаларига мувофиқ, Россия фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари орасидан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун бўлажак ҳамкорлар аниқланади.

Ташриф доирасида жорий йилнинг 27 январь куни Россия Федерацияси Саноат ва савдо вазирлиги вакиллари ҳамда Россия фармацевтика компаниялари раҳбариятининг Ўзбекистоннинг тегишли вазирлик ва идоралари раҳбарлари билан кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Учрашувда ҳамкорликнинг кенг кўламли амалий жиҳатлари, хусусан, Ўзбекистон тиббиёт муассасаларида амалда бўлган дори-дармон, тиббий асбоб-ускуналар ва бошқа тиббий маҳсулотлар харид қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича қоида ва тартиблари муҳокама этилди.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги ?нвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази, шунингдек, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги раҳбарияти ва экспертлари меҳмонларни соҳани ривожлантиришнинг жорий ҳолати ҳамда истиқболли йўналишлари, хорижий компаниялар билан биргаликда лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишга жалб қилишга мўлжалланган амалдаги имтиёзлар, преференциялар, тартибга солувчи чоралар ва шартлар, ишлаб чиқариладиган ва импорт қилинадиган дори воситалари рўйхати билан таништирди.

Делегация вакиллари билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун Россия компанияларини жалб этиш бўйича ишлаб чиқилган аниқ лойиҳавий таклифлар кўриб чиқилди. Уларга фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган «Tashkent Pharma Park» инновацион тадқиқот ва ишлаб чиқариш кластери ҳамда бир қатор эркин иқтисодий зоналар (Э?З) каби Республикада ташкил қилинган инвестицияларга ва ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган майдонлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Яқин орада делегация аъзолари Ўзбекистон фармацевтика саноати субъектлари билан ҳамкорлик қилиш механизмларини ишлаб чиқиш мақсадида ўзбек тадбиркорлари билан бевосита алоқаларни йўлга қўйиш ҳамда аниқ лойиҳавий таклифларни белгилаш бўйича ишларни давом эттиради.

Делегациянинг Республикадаги фаолияти доирасида мамлакатимизнинг турли ҳудудларидаги корхоналарга ташриф буюрган ҳолда 25 дан ортиқ ўзбек фармацевтика компаниялари вакиллари билан «В2В» шаклида қатор учрашув ва музокаралар ўтказиши режалаштирилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net