Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукумат раҳбарларининг ўринбосарлари илгари эришилган келишувларни амалга ошириш, қишлоқ хўжалиги ва саноат ко

28.11.2020 10:59

ТОШКЕНТ,  28 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов кеча  Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Роман Скляр билан икки мамлакат вазирлик ва идоралари раҳбарлари иштирокида музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабарига кўра, музокаралар иштирокчилари икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги кун тартибини, илгари эришилган келишувларни амалга оширишни, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва саноат кооперацияси соҳасидаги шерикликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилди.

Тадбир давомида жорий йилнинг ноябрь ойида Тошкент шаҳрида келишилган ва агросаноат комплекси, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, енгил, кимё ва фармацевтика саноати ҳамда қурилиш материалларини ишлаб чиқариш соҳаларида 22 саноат кооперацияси лойиҳасини ўз ичига олган Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш бўйича «Йўл харитаси»ни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар, шунингдек, келишилган тадбир ва лойиҳаларни илгари суриш учун икки мамлакатнинг тегишли вазирликлари, идоралари ва тадбиркорлари ўртасида тезкор ҳамкорлик қилиш механизмларини белгиланди.

Суҳбат давомида икки мамлакат агросаноат корхоналари ўртасида айрим турдаги экинларни етиштириш, қўшма чорвачилик мажмуаларини ҳамда интенсив боғларни яратиш соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратилди. Томонлар ташқи бозорларга мева-сабзавот маҳсулотларининг экспортини амалга ошириш мақсадида қўшма улгуржи-тарқатиш марказларини ташкил этиш дастурини ишлаб чиқишга келишиб олди.

Музокаралар давомида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ҳукуматлари ўртасида техник тартибга солиш, метрология ва маҳсулотнинг мувофиқлигини баҳолаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим лойиҳасини келишишни тезлаштириш бўйича кейинги ҳаракатлар муҳокама қилинди.

Уруғчиликни ривожлантириш соҳасида ўзаро тажриба алмашиш ҳамда дон ва мойли экинларнинг юқори маҳсулдор навларини етиштиришни жадаллаштириш мақсадида қўшма илмий тадқиқотларни ўтказиш, икки мамлакат илмий-тадқиқот институтлари даражасида алоқаларни ташкил этиш соҳасида ҳамкорлик қилиш истиқболлари алоҳида кўриб чиқилди.

Музокаралар якунида томонлар эришилган келишувларни амалга ошириш жараёнини кузатиб бориш, юзага келаётган масалаларни зудлик билан ҳал қилиш ва кўп қиррали икки томонлама шерикликнинг янги ташаббус ва йўналишларини ишлаб чиқиш мақсадида видеоконференциялар ўтказиш амалиётини мунтазам равишда давом эттириш тўғрисида келишувга эришилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net