Ўзбекистон ва Жанубий Корея вакиллари саноат чиқиндиларини биргаликда қайта ишлашнинг амалий масалаларини муҳокама қилди

18.09.2020 14:13

СEУЛ, 18 сентябрь. /«Дунё» АА/. Бугун Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси томонидан «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Жўрабек Мирзамаҳмудов билан "KC Green Materials" компанияси бош ижрочи директори Пак Ки-со ўртасида видеоконференцалоқа шаклида музокара ташкил қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги мухбири.

Музокараларда, шунингдек, Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти вакиллари иштирок этди.

Томонлар кенг кўламли дастурлар ва юқори қўшилган қийматга эга экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқариш борасидаги ишларни давом эттириш мақсадида Ангрен кўмир конидан чиқадиган гидро чиқиндиларни, шунингдек, Ангрен ?ЭСнинг чиқиндиларини (кўмир кулини) қайта ишлашга Жанубий Корея компаниясининг инновацион ечим ва технологияларини жалб қилиш масалаларини муҳокама қилди.

Пак Ки-со Ангрен кўмир кони чиқиндилари, Ангрен ва Янги-Ангрен иссиқлик электр станцияларидан чиқадиган кул ва гидроксид чиқиндилари намуналарининг кимёвий таҳлили якунланганини маълум қилди. Таҳлил ва тадқиқотлар натижасига кўра, “KC Green Materials” компаниясининг етакчи мутахассислари асосий ҳисоботни тайёрлашни бошлади, улар Ўзбекистон томони кўриб чиқиш учун тақдим этилади.

Жўрабек Мирзамаҳмудов Пак Ки-сони мамлакатимизга ташриф буюриб, шу ернинг ўзида хомашёни атрофлича ўрганишни таклиф қилди. У «Ўзкимёсаноат» мутахассислари гидро чиқинди ва кул қолдиқларидан замонавий қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиш бўйича биргаликда изланишлар олиб боришга тайёрлигини билдирди. ?шлаб чиқарилаётган маҳсулотлар турларини аниқлаш бўйича лойиҳа таклифларини тайёрлаш учун кейинги тадбирларни ишлаб чиқишни тезлаштириш таклиф қилинди.

Музокараларда Жанубий Корея томони асосий ҳисоботни тайёрлаши, “KC Green Materials” делегациясининг октябрь-ноябрь ойларида Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш, шунингдек, видеоконференцалоқа шаклида қўшма ишлар ва музокараларни давом эттириш бўйича фаолиятни жадаллаштиришга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net