Ўзбекистон ва Жанубий Корея давлат активларини бошқариш соҳасида ҳамкорлик қилади

01.06.2020 13:21

СEУЛ, 1 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлиги ва Жанубий Корея активларни бошқариш корпорацияси (КАМСО) вакиллари иштирокида видеоконференция ташкил этилди. Унда давлат активларини бошқариш соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Онлайн-муҳокамада Жанубий Корея вакиллари ўзбекистонлик шериклар билан хусусийлаштириш, жамоат объектларидан самарали фойдаланиш, бошқариш, лойиҳаларни амалга ошириш соҳасида тажриба  алмашишга тайёрлигини билдирди.

KAMCOнинг хорижий лойиҳалар ва ҳамкорлик бўйича раҳбар ўринбосари У Жон Чоль коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятнинг юмшаши билан Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлиги ходимлари учун Корея Республикасида малака ошириш курсларини ташкил этишни таклиф қилди.

Унинг фикрича, ушбу курслар ўзбек мутахассисларига «POSCO» ва «KT&G» каби йирик компанияларнинг корпоратив бошқарувни такомиллаштириш, капитал бозорга кириш жараёнлари, биржадаги фаолияти, шунингдек, қайта қуриш ва молиявий соғломлаштириш соҳасидаги тажрибаси билан танишиш имконини беради.

У Жон Чоль КАМСО собиқ «Daewoo» корпорациясининг қарзларини қайта тақсимлаш ва бошқариш жараёнида иштирок этганини айтиб ўтди. Унга кўра, Жанубий Корея тажрибасидан самарали фойдаланиш жамоат объектларини бошқаришнинг илғор тизимини жорий этиш жараёнини тезлаштиради.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net