Ўзбекистон ва Жанубий Корея биргаликда замонавий минерал ўғитлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш истиқболларини ўрганмоқда

14.08.2020 19:33

СEУЛ, 14 август. /«Дунё»АА/. Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонасида «H Sulphur Corp.» компанияси бош менежери  Хан Мин Су  билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги мухбири.

Томонлар Ўзбекистон кимё саноати корхоналари томонидан ишлаб чиқариладиган хомашё асосида микроэлементлар қўшилган олтингугуртли бентонит ишлаб чиқаришга замонавий технологиялар ҳамда инновацион ечимларни жалб қилиш масалаларини муҳокама қилди.

Хан Мин Сунинг сўзларига кўра 1981 йилда ташкил этилган «H Sulphur Corp.» компанияси капролактам, ювиш воситалари, шиналар ва резина, минерал ўғитлар, шу жумладан олтингугурт бентонитини ишлаб чиқаради. Компаниянинг асосий савдо бозорлари Янги Зеландия, Бразилия, Австралия, Хитой, Ҳиндистон, Жанубий Африка, АҚШ, Канада ва Европа ?ттифоқи мамлакатлари.

Жанубий Корея компанияси вакили «Ўзкимёсаноат» акциядорлик компанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда микроэлементлар ва олтингугуртли бентонит ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича ҳамкорлик масаласини ўрганишга тайёрлигини билдирди. Унинг фикрича, қишлоқ хўжалигида замонавий минерал ўғитлардан фойдаланиш дон ва сабзавотлар ҳосилдорлигини сезиларли даражада оширади. Ўзбекистонда олтингугурт ва карбамид ишлаб чиқаришнинг мавжудлиги кимё саноатидаги лойиҳаларнинг жозибадорлигини ошириши алоҳида таъкидланди.

Хан Мин Су «H Sulphur Corp.»  иқлим шароити, тупроқ таркиби ва етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг турларини ҳисобга олиб, олтингугурт бентонитини рух, темир, магний ва боракс каби элементлар билан бойитиш мумкинлигини айтди.

Музокаралар натижасида «H Sulphur Corp.» компаниясини кейинги ўрганишлар олиб бориши учун батафсил маълумотлар билан таъминлаш, шунингдек, «Ўзкимёсаноат» раҳбарияти билан яқин келажакда видеоконференцалоқа орқали музокаралар олиб бориш тўғрисида келишувга эришилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net