Ўзбекистон ва ?сроил инновациялар ва юқори технологиялар соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилмоқда

08.07.2021 11:49

ТЕЛЬ-АВ?В, 8 июль. /«Дунё» АА/.  Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазири ?броҳим Абдураҳмонов ва ?сроилнинг собиқ фан ва технологиялар вазири ?зхор Шай ўртасида  онлайн-музокаралар ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мулоқот чоғида  ?сроил томони Ўзбекистонда илмий-тадқиқот ва инновацион фаолият инфратизимини ривожлантириш,  инновацион ғоялар ва технологияларни жорий этиш, ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан таништирилди.

Экотизим стартап-лойиҳаларини ишлаб чиқишни мақсадли қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш,  хорижий инвесторлар иштирокида махсус ихтисослашган лабораториялар, юқори технологик марказлар,  технопаркларни яратиш манзилли қўллаб-қувватланаётгани ва рағбатлантирилаётгани таъкидланди.

?зхор Шай Ўзбекистоннинг инновацион сиёсат бўйича кенг қамровли ислоҳотларини юқори баҳолади, ?сроилда ушбу соҳани ривожлантириш бўйича тўпланган тажриба ҳақида сўзлаб берди.

Бундан ташқари, суҳбат давомида ?сроил тажрибасини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистоннинг инновацион салоҳиятини янада ривожлантириш, шу жумладан хорижий инвесторларга  қулай шароит яратишнинг долзарб масалалари ҳақида сўз юритилди.

?зхор Шай икки мамлакат компаниялари ўртасида инновацион лойиҳалар ва юқори технологиялар соҳасидаги тижорат алоқаларини ривожлантиришга кўмак беришга тайёрлигини таъкидлади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net