Ўзбекистон ва Ҳиндистон вакиллари Хоразмда заргарлик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш истиқболларини муҳокама қилди

20.06.2020 11:31

ДEҲЛ?, 20 июнь/“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Деҳлидаги элчихонаси томонидан "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб қилиш агентлиги ҳамда Ҳиндистоннинг «C.Mansukhlal Jewellers» заргарлик компанияси вакиллари ўртасида музокаралар ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

«C.Mansukhlal Jewellers» Ҳиндистоннинг етакчи заргарлик компанияларидан бири ҳисобланади. У Гужарат штатидаги Сурат шаҳрида жойлашган бўлиб, эксклюзив тўй заргарлик буюмлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Видеоконференция шаклида ўтказилган музокаралар доирасида Хоразм вилоятида заргарлик буюмлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди.

"Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси раисининг ўринбосари Н.Мираҳмедов Ўзбекистонда заргарлик саноатини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида маълумот берди.

Ўз навбатида, Хорижий инвестицияларни жалб қилиш агентлиги директорининг ўринбосари О.Элмуродов “Invest in Uzbekistan” тақдимоти доирасида мамлакатимизда яратилган инвестиция муҳити тўғрисида батафсил сўзлаб берди. Шунингдек, заргарлик буюмлари ўзбек маданиятида алоҳида ўрин тутиши ва бундай маҳсулотларни ишлаб чиқаришда ҳинд мутахассислари билан тажриба алмашиш республикада заргарлик саноатини янада ривожлантиришга кўмаклашишини таъкидлади.

Ҳинд компанияси директори Наян Ранпура бугун Ўзбекистон томонидан тақдим этилаётган сармоявий имкониятлар ва қулай жуғрофий жойлашув ҳиндистонлик тадбиркорлар учун жозибадор эканини таъкидлади. У республикада яратилган қулай шароитлар билан яқиндан танишиш ва заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар билан алоқаларни ўрнатиш мақсадида Ўзбекистонга сафар уюштиришга тайёрлигини маълум қилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net