Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги савдо-сармоявий ҳамкорликни ривожлантиришнинг янги қирралари кўриб чиқилди

04.08.2021 12:11

ДЕҲЛ?, 4 август. /«Дунё» АА/. Кеча мамлакатимиз элчихонасида Ҳиндистон Савдо-саноат палаталари федерацияси Аёллар ташкилотининг (FICCI FLO) раҳбари Ҳаржиндер Талвар билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

1927 йилда ташкил этилган Савдо-саноат палаталари федерацияси (FICCI) Ҳиндистондаги давлат ва хусусий тадбиркорлар ўртасида «кўприк» вазифасини ўтаётган энг йирик ва илк бизнес ташкилотлардан ҳисобланади. Федерация мамлакатнинг деярли барча штатларидаги турли минтақавий савдо-саноат палаталари билан яқин шериклик алоқаларини олиб бориб, 250 мингдан зиёд турли даражадаги (трансмиллий, ўрта ва кичик) бизнес компанияларни бирлаштирган. FLO - бу Федерация таркибидаги аёллар қаноти ҳисобланиб, тадбиркор хотин-қизларнинг манфаатларини ҳимоя қилади.

Учрашувда Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ушбу йўналишнинг ривожланишига ҳар томонлама кўмаклашиш, хусусан, соғлиқни сақлаш, фармацевтика, ахборот технологиялари, енгил саноат ва тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги ҳамда туризм соҳаларидаги алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Ҳаржиндер Талвар юртимизда тадбиркорликни ривожлантириш йўлида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, хорижий сармоядорлар учун яратилган қулай шарт-шароитларни юқори баҳолади. У ушбу йўналишдаги ислоҳотлар билан яқиндан танишиш ҳамда сармоявий лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш имкониятларини ўрганиш мақсадида Федерацияга аъзо компаниялар делегациясининг республикамизга ташрифини амалга ошириш ниятини билдирди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net