Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида чарм-пойабзал соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

24.01.2021 14:43

ДЕҲЛ?, 24 январь. /«Дунё» АА/. Республикамиз ишлаб чиқариш тармоқларига хорижий инвесторларни жалб қилиш, соҳалардаги мутахассислар малакасини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар доирасида мамлакатимизнинг Ҳиндистондаги элчихонасида “East West Tanners” компанияси раҳбари Муҳаммад Юнус ва Ҳиндистон чарм-пойабзал соҳасини ривожлантириш ва дизайн институти бошқарувчи директори Арун Кумар Синха билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашувда ҳинд томонига Ўзбекистон чарм-пойабзал соҳасидаги мавжуд имкониятлар хусусида батафсил маълумот берилди. Тармоққа оид аниқ лойиҳавий таклифлар тақдим этилди.

“East West Tanners” компанияси раҳбари М.Юнус чарм-пойабзал соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича мавжуд имкониятлар ҳақида тўхталди. Бу борада соҳага малакали мутахассислар етказиб бериш ва уларни тизимли равишда қайта тайёрлаш муҳим эканлиги таъкидланди.

Ўз навбатида, Ҳиндистон чарм-пойабзал соҳасини ривожлантириш ва дизайн институти бошқарувчи директори Арун Кумар Синха Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти билан тегишли йўналишларда ҳамкорлик ўрнатишга тайёрлигини маълум қилди.

 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net