Ўзбекистон ва Грузия икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришни режалаштирмоқда

07.09.2021 12:49

ТБ?Л?С?, 7 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчиси Баҳром Ашрафхонов Грузия иқтисодиёт ва барқарор ривожланиш вазири Нателла Турнава билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Суҳбат чоғида томонлар икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг ривожланиш динамикасидан мамнун эканлигини билдирди. Шу нуқтаи назардан, жорий йил январь-июль ойларида икки томонлама товар айланмасининг ўсиши 28 фоиздан ошгани қайд этилди.

?кки томонлама савдо-иқтисодий ва сармоявий алмашувнинг ҳали тўла ишга солинмаган юқори салоҳияти мавжудлиги маълум қилинди. Томонлар давлатлараро муносабатларни фаоллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар мажмуини изчил амалга оширишга келишиб олди.

Ушбу фаолият доирасида минтақалараро ҳамкорликни кучайтириш, кўргазма ва ярмаркалар имкониятларидан фойдаланиш, шунингдек, икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида кооперацион алоқаларни кучайтириш бўйича амалий тадбирлар режалаштирилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net