Ўзбекистон ва Финляндия ўртасида инновацион технологиялар соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйишни муҳокама қилинди

25.05.2020 16:17

Р?ГА, 25 май. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Латвиядаги элчихонаси томонидан Финляндия дастурий таъминот ишлаб чиқарувчиси, таълим, инфратузилма ва қурилиш соҳасидаги қатор йирик лойиҳалар ташаббускори Питер Вестербака билан  видеоконференция шаклида музокаралар ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Онлайн-музокарада Ўзбекистон томонидан «Эл-юрт умиди» жамғармаси директори Адҳам Бекмуродов ва Ўзбекистон Республикаси ?нновацион ривожланиш вазирлигининг масъул ходимлари иштирок этди.

Мулоқот давомида рақамли технологиялар соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, юқори малакали кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шу жумладан Финляндия олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда ўқув дастурларини амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Суҳбат жараёнида «Эл-юрт умиди» жамғармаси фаолиятининг муҳим йўналишлари тўғрисида батафсил маълумот берилди. Ўзбекистон ва Финляндия университетлари ўртасида истиқболли ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича қатор таклифлар илгари сурилди.

?нновацион ривожланиш вазирлиги вакиллари ўз навбатида  ўзбекистонлик ёш олимларнинг инновацион ишланмалари ва стартап ғоялари ҳақида сўзлаб берди.

Питер Вестербака тажриба алмашиш, Ўзбекистонда таълим сифатини ошириш бўйича лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш ва истеъдодли ўзбек ёшларининг инновацион маҳсулотлар ва стартапларни ҳаётга тадбиқ этишдаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини билдирди. Шунингдек, Финляндия компанияларида ўзбек олимларининг амалиёт ўташини ташкил этишга кўмаклашишини таъкидлади.  

Музокаралар якунида таълим, АКТ, инновациялар соҳасида қўшма дастурларни амалга оширишнинг амалий асосларини ишлаб чиқиш тўғрисида келишувга эришилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net