Ўзбекистон ва Буюк Британия карантин идоралари Ўзбекистон маҳсулотларини Британия бозорига олиб киришдаги тўсиқларни олиб ташлаш масала

22.08.2020 11:08

ЛОНДОН, 22 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Британия бозорига экспорт қилиш ҳажмини сезиларли даражада ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар доирасида мамлакатимиз элчихонаси томонидан Буюк Британиянинг Атроф-муҳит, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси вакиллари ўртасида онлайн музокаралар ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Британия томони Ўзбекистонда фитосанитария соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни мамнуният билан қайд этиб, Ўзбекистоннинг Халқаро ўсимликларни ҳимоя қилиш конвенциясига (?ППС) қўшилгани ва ҳукуматнинг миллий қоидаларни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш борасидаги саъй-ҳаракатларини олқишлади.

Видеоконференция чоғида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Буюк Британия бозорига олиб чиқишда юзага келадиган тўсиқларни бартараф этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Британия томонининг хабар беришича, республикада қўлланиладиган фитосанитария чоралари тўғрисида “Ўздавкарантин” томонидан берилган маълумотларга асосан Англияга анор, гилос, олхўри, нектарин, ўрик, хурмо, олма, нок, узум, лимон, ўткир қалампир ва помидор маҳсулотларини Буюк Британияга экспорт қилиш имкони мавжуд.

Бундан ташқари, томонлар ўртасида илмий ҳамкорликни кенгайтириш, шу жумладан қўшма тадқиқотлар ўтказиш, нашрларни ташкил қилиш, ҳудудларда лаборатория диагностикасини кучайтириш ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди. Бу каби мақсадларни амалга оширишда Буюк Британия грантларини жалб қилиш имкониятлари ўрганилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net