Ўзбекистон ва Беларусь Бош вазирлари ўринбосарлари савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада жадаллаштириш масалаларини муҳокама қилди

12.08.2020 13:50

ТОШКЕНТ, 12 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Беларусь Республикаси Бош вазири ўринбосари Александр Субботин билан телеконференцалоқа шаклида музокара ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мулоқот давомида савдо-иқтисодий, инвестициявий ва транспорт-логистика соҳаларида икки томонлама ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболлари, ҳар икки мамлакат ҳукуматлари томонидан пандемия билан боғлиқ глобал инқироз ҳодисаларининг иқтисодий оқибатларини юмшатиш бўйича кўрилаётган чоралар муҳокама қилинди.

Савдо, инвестиция, саноат кооперацияси ва транспорт-логистика соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш борасида икки мамлакат вазирликлари ва идоралари ўртасида йўлга қўйилган самарали ҳамкорлик қайд этилди. Ҳозирги вақтга қадар савдо тўсиқларини бартараф этиш, шунингдек, икки томонлама товар айланмаси номенклатураси ва ҳажмини кенгайтириш бўйича биргаликда олиб борилган ишларда юқори натижаларга эришилгани айтиб ўтилди.

?кки давлат ҳудудлари орқали юкларни тўсиқларсиз ташишни таъминлаш бўйича тезкор чоралар кўрилишини назарда тутган ҳолда ўзаро савдонинг барқарор ўсишини қўллаб-қувватлаш учун иккала мамлакат ҳукуматларининг бор имкониятларини ишга солишга содиқлиги таъкидланди. Бундан ташқари, ҳозирги иқтисодий вазиятда Ўзбекистон билан Беларусь ўртасида товар айланмаси ҳажмини оширишга имкон берадиган тариф ва нотариф тартибга солиш усулларини бирлаштиришнинг аниқ механизмлари кўриб чиқилди.

Музокаралар якунида белгиланган йўналишларда фаол ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net