Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида салмоқли ўрин тутган давлатлар рўйхати эълон қилинди

21.08.2020 10:41

ТОШКЕНТ, 21 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон экспортчилари уюшмасидан маълум қилинишича, Ўзбекистон жаҳоннинг 150 дан ортиқ мамлакати билан савдо алоқаларини амалга ошириб келяпти, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ташқи савдо айланмасининг нисбатан салмоқли ҳиссаси Хитой (17,6 фоиз), Россия (15,9 фоиз), Қозоғистон( 7,8 фоиз), Жанубий Корея ( 6,7 фоиз), Туркия ( 5,3 фоиз), Қирғизистон (2,4 фоиз) ва Германия ( 2,1 фоиз) ҳиссасига тўғри келади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси берган маълумотга кўра, 2020 йилнинг январ-июль ойлари якуни бўйича Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси (ТСА) 19 544,2 миллион АҚШ долларини ташкил этиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 4 659,2 миллион АҚШ долларига ёки 19,3 фоизга камайган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net