Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари ва ICDT бош директори янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилди

16.12.2020 11:21

ТОШКЕНТ, 16 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов бугун видеоконференция шаклида ?слом Ҳамкорлик Ташкилоти ?слом савдони ривожлантириш маркази (ICDT) бош директори Латифа Эл-Буабделлави билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашув чоғида Ўзбекистон ?ҲТ ва унинг ёрдамчи тузилмалари, жумладан, ICDT билан конструктив ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан манфаатдор эканлиги қайд этилди. Шу нуқтаи назардан ўзаро муносабатларни амалий жиҳатдан бойитиш ҳамда савдо, инвестициялар, транспорт ва бошқа соҳаларда янги қўшма лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди.

?слом савдони ривожлантириш маркази раҳбарияти 2021 йил Ўзбекистонда ўтказиладиган халқаро форум ва кўргазмаларда иштирок этиш тўғрисидаги таклифни мамнуният билан қабул қилди.

Музокараларда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net