Ўзбекистон – Россия: инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди

24.06.2020 17:01

ТОШКЕНТ, 24 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Сардор Умурзоқов Москва шаҳрига амалий ташрифи доирасида Россия Федерацияси Ҳукумати раиси ўринбосари Алексей Оверчук, Россия Федерацияси саноат ва савдо вазири Денис Мантуров ва Россия Федерацияси иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников билан икки томонлама учрашувлар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотида келтирилишича, учрашувда савдо, иқтисодиёт, инвестиция, транспорт-логистика соҳаларида ҳамкорликни чуқурлаштиришнинг долзарб йўналишлари муҳокама қилинди.

Суҳбат чоғида икки мамлакат вазирликлари ва идоралари раҳбарлари ўтган музокараларда турли йўналишларда иқтисодий шерикликнинг янги йўналишлари бўйича эришилган келишувлар ижроси бўйича фаол иш олиб борилаётганини таъкидлади.

?кки мамлакат иқтисодиётида юқори даражада диверсификация қайд этилди, бу эса барча соҳаларда кооперация алоқаларини йўлга қўйиш учун кенг имконият яратади. Россия Ўзбекистон иқтисодиётидаги энг йирик инвесторлардан бири экани, мамлакатимизда Россия капитали иштирокидаги корхоналар сони барқарор ортиб бораётгани таъкидланди.

Қайд этиш жоиз, 2019 йилда Россиянинг 1,3 миллиард доллар миқдордаги инвестицияси ўзлаштирилди. Шундан 650 миллиони тўғридан-тўғриси йўналтирилган сармоядир. Бу рақам жорий йилнинг биринчи чорагида 329,5 миллион долларни ташкил қилди. Умуман олганда, 2020 йил охирига қадар 1,5 миллиард долларлик Россия инвестицияларини ўзлаштириш кутилмоқда.

Саноат кооперацияси соҳасида ишлаб чиқилаётган лойиҳаларнинг ташаббускорлари ва амалга ошириш муддатларини аниқ белгилаган ҳолда тасдиқлашни тезлаштириш бўйича келишувга эришилди. Шунингдек, агросаноат мажмуаси, енгил саноат, электротехника, энергетика, автомобилсозлик, нефть-газ тармоғи, ёғочни қайта ишлаш саноати ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги янги лойиҳавий таклифларни ўрганиш ишлари давом эттирилади. Ушбу таклифларни саноат кооперациясини чуқурлаштириш бўйича қўшма “Йўл харитаси”га киритиш режалаштирилди.

?кки томонлама ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Россия ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги мажлисини ўтказиш масалалари муҳокама қилинди. Бу йўналишда биргаликда иш олиб боришдан мақсад асосланган ўзаро манфаатли инвестиция ва савдо битимлари тўпламини шакллантириш, уларни имзолашга тайёрлашдан иборат бўлади.

Шу билан бирга, инвестиция соҳасида шериклик, савдо айланмасини кўпайтириш ва маданий-гуманитар ҳамкорликни фаоллаштиришнинг самарали механизми сифатида минтақалараро ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида урғу беришга келишиб олинди. Шу нуқтаи назардан, Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги Ҳудудлараро ҳамкорлик форуми ва «Made in Uzbekistan» миллий маҳсулотлар кўргазмасига биргаликда тайёргарлик кўриш доирасида ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

?кки мамлакат бозорларига Россия ва Ўзбекистон маҳсулотларини етказиб беришни кўпайтириш орқали ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш мақсадида савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбирда ўтган йил ўзаро савдо ҳажми 2018 йилга нисбатан 15,6 фоиз ўсиб, 6,63 миллиард долларни ташкил этгани мамнуният билан қайд этилди. Аммо бу икки мамлакат имкониятларини тўлиқ ўзида акс эттирмайди.

Россия томони икки мамлакатнинг тегишли вазирлик ва идоралар томонидан ўзаро савдо соҳасида ижобий тенденцияларини мустаҳкамлаш учун олиб борилаётган фаол ҳамкорликдаги ишлар яқин келажакда савдо ҳажмини 10 миллиард долларга етказиш имконини беришини таъкидлади.

Божхона фаолиятини тартибга солиш, божхона инфратузилмасини ривожлантириш, шунингдек, сертификатлаштириш ва метрология стандартларини уйғунлаштириш ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари экани қайд этилди. Шу билан бирга, Ўзбекистонда синов ва метрология лабораториялари тизимини модернизация қилиш бўйича биргаликда амалий фаолият олиб бориш масаласи муҳокама қилинди. Ўзбекистондан Россияга маҳсулот етказиб бериш ҳажмини ошириш учун республикада қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини назорат қилиш бўйича аккредитациядан ўтган Россия лабораторияларининг бўлинмаларини очиш имкониятлари кўриб чиқилди.

Шунингдек, Россия вилоятлари ва йирик иш берувчилари билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик қилиш орқали Россия Федерациясида Ўзбекистон фуқароларининг бандлигини ташкил этувчи оператор сифатида фаолият юритувчи кўп функцияли миграция марказини Ўзбекистон ҳудудида очиш ташаббуси муҳокама қилинди.

Музокаралар натижасида Ўзбекистон Республикаси ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан Россия Федерацияси Саноат ва савдо вазирлиги ва Россия Федерацияси ?қтисодий ривожланиш вазирлиги ўртасида тизимли ҳамкорлик олиб боришнинг шакли ва тартиби белгиланди. Умумий устувор вазифа сифатида янги инвестиция лойиҳалари ва савдо битимлари рўйхатини маромига етказиш, шунингдек, икки мамлакат ўртасида иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш белгиланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net