Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ва Покистон Бош вазири ?сломободда ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қ

11.09.2020 17:04

ТОШКЕНТ, 11 сентябрь. /«Дунё» АА/. Кеча Ўзбекистон Республикаси ҳукумат делегациясининг ташрифи доирасида ?сломобод шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзоқовнинг Покистон ?слом Республикаси Бош вазири ?мрон Хон билан учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги  ахборот хизмати хабарига кўра, суҳбат давомида томонлар савдо-иқтисодий ва транспорт-логистика соҳаларида ҳамкорлик қилиш механизмлари, шунингдек, коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш ва пандемиянинг ҳар икки мамлакат иқтисодиётларига салбий таъсирини камайтириш бўйича кўрилаётган долзарб чоралар тўғрисида фикр алмашди.

Минтақавий хавфсизлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш бўйича ҳамкорликни фаоллаштиришга ўзаро тайёрлик қайд этилди. Саноат кооперацияси соҳасида қўшма лойиҳалар сонини кўпайтириш ва ўзаро савдо айирбошлаш ҳажмини ошириш мақсадида икки мамлакат ишбилармон доираларини бир-бирига яқинлаштириш бўйича самарали амалий чоралар кўриш учун имкониятлар яратадиган инвестиция ва савдо соҳасида ишга солинмаган улкан салоҳиятнинг мавжудлиги таъкидланди.

?кки мамлакат ишлаб чиқарувчиларининг истиқболли экспорт бозорларига киришини осонлаштирадиган транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантиришнинг кейинги қадамлари бўйича келишиб олинди. Томонлар тўғридан-тўғри ўзаро юк ташиш ҳажмини ошириш мақсадида Ўзбекистон ва Покистонни боғлаши мумкин бўлган трансафғон темир йўлларини қуриш лойиҳаларини амалга ошириш истиқболларининг амалий жиҳатларини муҳокама қилди.

Шунингдек, икки мамлакатнинг маданий-гуманитар соҳасида ҳамкорлигини фаоллаштириш учун имкониятлар муҳокама қилинди, бу умумий маданий-тарихий меросни ҳар томонлама ўрганиш ҳамда тарғиб ва ташвиқ этиш орқали ҳар икки мамлакат халқларининг бир-бирига яқинлашишини таъминлашга имкон беради.

Минтақавий ҳамкорликнинг кун тартиби ва қўшма инфратузилмавий, энергетика ва транспорт-логистика соҳасидаги лойиҳаларини амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилиш учун Покистон ?слом Республикасини “Афғонистон - Ўзбекистон - АҚШ” уч томонлама форматдаги музокараларга жалб қилишнинг истиқболлари алоҳида кўриб чиқилди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар қўшма лойиҳалар ва ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва илгари суриш мақсадида кўп қиррали Ўзбекистон-Покистон мулоқотини давом эттириш ва кенгайтириш тўғрисида келишувга эришди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net