Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ҳиндистон элчиси билан икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилди

15.07.2020 17:28

ТОШКЕНТ, 15 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси, мамлакатимиздаги дипломатик миссиясини якунлаётган Сантош Жа билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манбасига асосланиб.

Учрашувда икки мамлакат ўртасида инвестиция, савдо-иқтисодий, молиявий-техник ва маданий-гуманитар ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқот давомида инвестиция соҳасидаги шерикликнинг ижобий ўзгараётгани қайд этилди. Хусусан, 2019 йил охирида мамлакатимиз ҳудудида фаолият юритаётган Ҳиндистон корхоналари сонининг сезиларли даражада ўсиши туфайли Ўзбекистон иқтисодиётига тўғридан-тўғри ҳинд инвестицияларининг оқими 17 фоизга ортди. Ушбу даврда ўзаро савдо айланмаси динамикасида 24,1 фоизга ўсиш кузатилди.

Шу билан бирга, учрашув иштирокчилари ҳар икки мамлакат иқтисодиётининг мавжуд салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш учун бу борадаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш зарурлиги тўғрисида келишиб олди. ?мтиёзли савдо тўғрисидаги битим лойиҳаси ва Ўзбекистон билан Ҳиндистон ўртасида инвестицияларни рағбатлантириш ҳамда ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисидаги битим юзасидан олиб борилаётган музокараларни фаоллаштиришга келишиб олинди.

Томонлар ахборот технологиялари, фармацевтика, тўқимачилик ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш материаллари соҳаларида янги инвестиция ҳамда экспорт шартномалари бўйича биргаликдаги ишлар давом эттирилишини қайд этди. Шунингдек, икки томонлама муносабатларнинг барқарор ривожланиши учун муҳим қадам бўлиши мумкин бўлган икки томонлама лойиҳаларни мувофиқлаштириш ва амалга оширишни илгари суриш бўйича Ўзбекистон – Ҳиндистон қўмитасининг 1-йиғилишини яқин вақтларда ўтказиш қайд этилди.

Ҳиндистон Эксимбанкининг Ўзбекистондаги ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни молиялаштириш учун кредит линиясини ошириш орқали икки мамлакат ўртасида молиявий-техник ҳамкорликнинг ҳажмини кенгайтириш имкониятлари ҳам муҳокама қилинди.

Гуманитар соҳадаги шерикликни ривожлантиришдаги муваффақиятлар ҳам таъкидланди: 2019 йилнинг октябрь ойида Андижон вилоятида Шарда университети филиали очилди. Унда электрон ва коммуникация муҳандислиги, бизнес бошқаруви ва савдо соҳасида мутахассислар тайёрланади. Жорий йилнинг февраль ойида Амити университетининг ахборот-коммуникация технологиялари, сунъий интеллект ва менежмент соҳасида мутахассислар тайёрлайдиган филиали очилди. Шу нуқтаи назардан Деҳли фармацевтика илмий-тадқиқот университети билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва Тошкент фармацевтика институтида мазкур университетнинг филиалини очиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Музокаралар якунида Сантош Жага Ўзбекистон ҳукумати номидан Ўзбекистон-Ҳиндистон муносабатларини ривожлантиришга қўшган беқиёс ҳисса учун миннатдорлик билдирилди. Ҳиндистон Республикасининг Бельгия Қироллигидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси ва Европа ?ттифоқидаги элчи сифатида аккредитация қилиниши сабабли янги лавозимда муваффақиятли фаолият юритиш истаклари билдирилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net