Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари йирик «Fruit Logistica» халқаро ярмаркасида тақдим этилади

05.02.2020 10:16

БЕРЛ?Н, 5 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги, ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирликлари, шунингдек, мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари ва фермер хўжаликлари вакилларидан иборат делегация 28-Халқаро савдо ва транспорт ярмаркаси – «Fruit Logistica»да иштирок этиш мақсадида 5-7 февраль кунлари Германиянинг Берлин шаҳрида бўлади, деб хабар беради «Дунё»АA мухбири.

1993 йилдан буён ўтказиб келинаётган ушбу ярмарка янги маҳсулотларни сотиш учун жаҳондаги энг катта майдончадир. Ярмаркада анъанавий тарзда дунёнинг етакчи қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ва озиқ-овқат саноати корхоналари иштирок этадилар. Унда қайта ишланмаган маҳсулотлар сабзавот, ҳўл ва қуритилган мевалар, ёнғоқ, зиравор, гуллар тақдим этилади.

Ўтган йили ярмаркада дунёнинг 3 мингдан ортиқ ишлаб чиқарувчиларчи ўз махсулотлари билан қатнашган. Унда 90 мингдан ортиқ киши ташриф буюрган. Намойишлар учун ажратилган жойнинг умумий майдони 125 минг квадрат метрни ташкил этди.

Бу йил Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги салоҳияти 200 квадрат метрдан ортиқ ягона миллий стендда жойлашади. Бу ерда мамлакатимизда етиштирилган ва қайта ишланган мева ҳамда сабзавотлар, турли хил зираворлар, қуритилган мевалар кенг турлари тақдим этилиши кўзда тутилган.

Ўзбекистон делегацияси Берлинга ташрифи доирасида Германия, Нидерландия, Франция ва Болтиқбўйи давлатлари етакчи импорт қилувчи компаниялари ва Европа мамлакатлари ишлаб чиқарувчилари билан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича музокаралар ўтказиши режалаштирилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net