«Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой» темирйўл қурилиши лойиҳаси бўйича ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

04.05.2021 10:42

ТОШКЕНТ, 4 май. /«Дунё» АА/. «Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой» темир йўли қурилиши лойиҳаси бўйича ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири мамлакатимиз Транспорт вазирлиги маълумотига таяниб.

Видеоконференция алоқаси шаклида ўтган ушбу тадбирда Ўзбекистон транспорт вазирининг ўринбосари Абдусамат Мўминов, Қирғизистон транспорт, архитектура, қурилиш ва коммуникациялар вазири Гулмира Абдралиева ҳамда Хитой ?слоҳотлар ва ривожланиш бўйича давлат қўмитасининг Хорижий капитал ва хорижий инвестициялар департаменти бош директорининг ўринбосари Чжэн Чипинг иштирок этди.

 Томонлар Хитой тақдим этган лойиҳани молиялаштириш моделини кўриб чиқишгани баробарида, темир йўл йўналишлари ва дала тадқиқотлари натижалари, 2021 йил учун уч томонлама тадбирлар режасини ишлаб чиқиш юзасидан ҳам ўзаро фикр алмашди.

Йиғилиш чоғида ушбу лойиҳа молиялаштирилиши масаласи ҳал этилиши, биринчи галда, темир йўл қурилиши йўналишларини белгилаб олиш юзасидан умумий консенсусни топиш зарурлиги қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 18 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасидаги халқаро видеоконференциядаги чиқишида транспорт коммуникациялари узлуксиз ишлашини таъминлайдиган механизмни яратиш зарурлигини, хусусан,  «Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой» темир йўли лойиҳалаштирилиши ва қурилиши долзарблигини алоҳида таъкидлаган эди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net