Ўзбекистон Президентининг нутқи икки давлат ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликнинг янги саҳифасини очди - хитойлик экспертлар

04.11.2020 11:02

ШАНХАЙ, 4 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ?мпорт маҳсулотлари учинчи Хитой халқаро кўргазмасининг очилиш маросимидаги нутқи ХХР ижтимоий-сиёсий, ишбилармон, академик доиралари ва кенг жамоатчилиги, шунингдек халқаро тузилмалар вакилларида катта қизиқиш уйғотди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Цзинь Лицюнь, Осиё инфратузилма инвестициялари банки президенти:

- Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ?мпорт маҳсулотлари учинчи Хитой халқаро кўргазмаси иштирокчиларига мурожаати катта таассурот қолдирди. Ўзбекистон раҳбари ўз нутқида янги коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозни биргаликда бартараф этишнинг энг долзарб масалалари, шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг муҳим жиҳатлари тўғрисида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон раҳбарияти томонидан мамлакат иқтисодиётини либераллаштириш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва халқаро савдони ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган муҳим чора-тадбирлар ҳақида аниқ маълумотлар тақдим қилди.

Мен, айниқса, Ўзбекистон раҳбарининг иқтисодиётлар ўзаро боғлиқлигининг афзалликлари ва бугунги инқироз шароитида янада мувофиқлаштирилган халқаро ҳамкорлик зарурлигига қаратган эътиборини юқори баҳолайман.

Жастин ?фу Линь, Пекин университети иқтисодиёт профессори, Жаҳон банкининг собиқ бош иқтисодчиси, катта вице-президенти (2008-2012 йиллар):

- Президент Шавкат Мирзиёевнинг Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзинпинь таклифига биноан ?мпорт маҳсулотлари учинчи Хитой халқаро кўргазмасининг очилиш маросимидаги иштироки Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик ва ҳар томонлама стратегик шерикликнинг юқори даражасини ёрқин намоён қилди. Ўзбекистон раҳбари дастуриламал маъруза қилди, замонавий дунёнинг долзарб муаммолари тўғрисида ўз фикрларини билдирди ва уларни ҳал этиш бўйича ташаббусларни илгари сурди.

Президент Шавкат Мирзиёев ўз нутқида Президент Си Цзинпиннинг “Бир макон, бир йўл” ташаббусини қўллаб-қувватлашини билдирди. У пандемия пайтида ўтказилган кўргазма Хитойнинг Covid-19ни жиловлаш ва мамлакат иқтисодий ўсишини тиклаш борасидаги муваффақиятларидан далолат беришини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев тадбир иштирокчиларига мурожаат қилиб, ўзаро савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришнинг бешта энг муҳим жиҳатига тўхталди. Улар Ўзбекистоннинг ички ислоҳотларни чуқурлаштириш, глобаллашув жараёнларида фаол иштирок этиш ва Хитой билан иқтисодий, савдо ва сармоявий ҳамкорликни янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратишдаги қатъиятидан далолат беради. Ўзбекистон Президентининг нутқи икки давлат ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликнинг янги саҳифасини очди.

Сунь Чжуанжи, Хитой ижтимоий фанлар академияси Россия, Шарқий Европа ва Марказий Осиё институти директори:

- Ўзбекистон раҳбари жаҳон иқтисодиётини тиклаш бўйича муҳим ташаббусларни илгари сурди. Марказий Осиё муаммоларини ўрганаётган мутахассис ва олим сифатида мен Ўзбекистон раҳбариятининг бешта ташаббуси нафақат аниқ мақсадга қаратилган, балки пандемиянинг жаҳон иқтисодиёти ва минтақавий ҳамкорликка салбий таъсири шароитида муҳим амалий аҳамиятга эга, деб ҳисоблайман.

Ўзбекистон Марказий Осиёнинг йирик давлати ва минтақанинг тўрт давлати ва Афғонистон билан чегарадош. Президент Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, Ўзбекистон ўз ресурслари афзалликларидан тўлиқ фойдаланган ҳолда ички иқтисодиётни либераллаштириш ва унинг ташқи дунёга очиқлигини таъминлашда давом этади, Евроосиё қитъасидаги ҳамкорлик жараёнларининг фаол иштирокчисига айланади.

Бугун Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишга интилмоқда, кўп қирралилик ва кўп томонлама савдо тизимини ҳимоя қилиш бўйича аниқ чоралар кўрмоқда. Сўнгги йилларда Ўзбекистондаги бозор ислоҳотлари ўз самарасини кўрсатмоқда. Улар нафақат ички иқтисодий ўсиш ва таркибий ислоҳотларга янги туртки берди ва мамлакатнинг жаҳон иқтисодиётига интеграциясини тезлаштирди, балки бутун Марказий Осиё давлатларига фойда келтирди.

Ўзбекистоннинг минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, низоларни музокаралар йўли билан ҳал қилиш ва турли муҳим масалалар бўйича келишувга эришиш сиёсати минтақавий барқарорлик ва тараққиётни таъминлашда жуда аҳамиятлидир. Ўзбекистон ўз иқтисодиётини ўзгартириш ва модернизациялаш, ахборот технологияларининг ютуқларидан фаол фойдаланиш, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, ташқи савдони кенгайтириш учун электрон тижорат платформалари имкониятларини ишга солиш, хомашё экспортини қисқартириш, иқтисодиётнинг халқаро рақобатбардошлигини яхшилашга катта эътибор қаратмоқда.

Хитой ва Ўзбекистон кенг қамровли стратегик шерикликни ривожлантириш учун астойдил ҳаракат қилмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев ХХРнинг эпидемияга қарши чораларини ва халқаро иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги позициясини юқори баҳолади.

?кки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларнинг янада мустаҳкамланиши, айниқса, “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” транспорт коридори қурилишидаги ҳамкорлик, Ўзбекистоннинг “Бир макон, бир йўл” бўйлаб жойлашганлигидан самарали фойдаланиш икки мамлакатнинг “қуруқликдаги портлар” тармоғини яратиш бўйича саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга хизмат қилади.

Шу билан бирга, Ўзбекистон раҳбари божхона ва транзит жараёнларини соддалаштириш ҳамда “яшил йўлаклар” барпо этишни таклиф қилди. Шуниси эътиборга лойиқки, бу Си Цзинпиннинг 2016 йил Тошкентда биринчи марта эълон қилган “Яшил ипак йўли”ни қуриш ташаббуси билан чамбарчас боғлиқдир.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net