Ўзбекистон Президентининг ЕО?? йиғилишидаги иштироки Эрон оммавий ахборот воситалари ёритилди

13.12.2021 11:07

ТЕҲРОН, 13 декабрь. /«Дунё» АА/. ?қтисодий ҳамкорлик ташкилоти Савдо-саноат палатасининг (?ҲТ ССП) веб-саҳифасида «Шавкат Мирзиёев Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕО??) «рақамли» форумини Ўзбекистонда ўтказишни таклиф қилди» сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Материалда Ўзбекистон Президенти 10 декабрь куни Олий Евросиё иқтисодий кенгашининг видеоконференция шаклидаги навбатдаги йиғилишида қатнашгани маълум қилинган.

Учрашув кун тартибидан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш ва иқтисодиёт, савдо, саноат, транспорт, божхона бошқаруви, рақамлаштириш ва бошқа йўналишларда амалий ҳамкорликни ўз ичига олган ЕО?? маконида интеграция жараёнларини чуқурлаштириш каби масалалар жой олди.

Нашрнинг таъкидлашича, Ўзбекистон ЕО??да кузатувчи давлат мақомида иштирок этган йил давомида тузилманинг турли органлари, биринчи навбатда Евросиё иқтисодий комиссияси (ЕО?К) билан уч йиллик ҳаракатлар режаси низомларини амалга ошириш доирасида самарали ишлар йўлга қўйилган.

Миллий қонунчилик ЕО?? меъёрларига, авваламбор, стандартлаштириш ва ташқи савдони тарифсиз тартибга солиш чора-тадбирлари соҳасида изчил яқинлаштирилмоқда. Мамлакат «COVIDсиз саёҳат қиламан» рақамли платформасига уланган. Евросиё тараққиёт банкига аъзо бўлиш жараёни бошланган, деб хабар қилинган мақолада.

Нашрнинг қайд этишича, Ўзбекистон Президенти биргаликдаги ечимларни талаб қилувчи жуда долзарб вазифаларни белгилаб берган.

?нтернет-ресурс ўз ўқувчилари эътиборини Президент Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатлар транзит салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилувчи янги транспорт йўлакларини яратиш билан боғлиқ лойиҳаларни янада фаолроқ тарғиб қилишга чақирганига қаратади.

Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг юк ташишни кузатиш учун навигация тамғаларини жорий этиш бўйича дастурга қўшилиш истиқболлари қайд этилади. ЕО?? логистика занжирларини ривожлантириш рақамли экотизимини яратиш тўғрисидаги ташаббус қўллаб-қувватланди, дейилади ?ҲТ ССП интернет ресурсида эълон қилинган мақолада.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net