Ўзбекистон Президенти экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорга имзо чекди

07.05.2020 15:01

ТОШКЕНТ, 7 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Экспорт фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга имзо чекди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур ҳужжатга биноан, давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 24 майдаги “Экспорт фаолиятини молиялаштириш ва суғурта ҳимояси механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ жорий этилган маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларини 50 фоизигача миқдорда компенсация қилишга субсидиялар тақдим этиш механизми маҳсулотларни автомобиль ва ҳаво транспортида экспортга ташишга ҳам татбиқ этилади.

Экспорт қилишда автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортида ташиш харажатларининг бир қисми компенсация қилинадиган маҳсулотлар рўйхати тасдиқланди.

Республика ҳудудлари ва тармоқлари экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари бўйича доимий фаолият юритувчи республика комиссиясига экспорт қилишда транспорт харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар тақдим этиладиган маҳсулотлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, субсидиялар тақдим этиш шартлари ва миқдорларини белгилаш ҳамда тартибини тасдиқлаш, шунингдек, маҳсулот тури, ҳажми ва экспорт йўналишига қараб субсидиянинг қатъий миқдорларини белгилаш ваколати берилди.

Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан экспорт операциялари бўйича олиб ўтилаётган товарларнинг божхона расмийлаштирувини амалга оширишда жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан жорий қилинган барча турдаги мажбурий тўловлар ва ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлиги мавжудлигини текшириш амалиёти 2021 йил 1 январга қадар бекор қилинди.

Экспорт қилувчилар гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда суғурта мукофотини қоплашга Ўзбекистон Республикаси ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан компенсациялар тақдим этилиши белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Экспортни рағбатлантириш агентлигининг харажатлари учун асосланган ҳисоб-китоблар бўйича 2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан зарур маблағлар ажратади ва 2021 йилдан ҳар йили зарур бюджет маблағларини назарда тутади.

Экспорт қилишда автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортида ташиш харажатларининг бир қисми компенсация қилинадиган маҳсулотлар рўйхатига тухум, парранда гўшти ва маҳсулотлари, турли хил ҳўл ва қуруқ мевалар, дори хомашёси воситалари, техникалар, тикув-трикотаж, пойабзал ва бошқа кўплаб турдаги маҳсулотлар киритилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net