Ўзбекистон Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади

28.12.2020 11:51

ТОШКЕНТ, 28 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Унга кўра, эртага, 29 декабрдан эътиборан валюталар курси қуйидагича:

1 АҚШ доллари 10 минг 476 сўм 92 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 3 сўм 15 тийинга қимматлашди.

1 евро курси 12 минг 786 сўм 03 тийинга баҳоланиб, 49 сўм 58 тийинга арзонлашди.

Россия рубль курси ўтган ҳафтага нисбатан 1 сўм 55 тийинга арзонлашди. Хусусан, 1 рубль 141  сўм 27 тийин этиб белгиланган. 

Марказий банк хабарига кўра, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмайди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net