Ўзбекистон кўмаги билан Мозори Шарифда ўсимлик ёғи ишлаб чиқариладиган модулли завод очилади

12.05.2020 16:56

МОЗОР? ШАР?Ф, 12 май. /«Дунё» АА/. Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрида 14 май куни ўсимлик ёғи ишлаб чиқариладиган модулли заводнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ушбу модулли цех Ўзбекистоннинг «Al-Taminot» масъулияти чекланган жамияти томонидан умумий қиймати 80 минг АҚШ доллари миқдоридаги шартномани амалга ошириш доирасида етказиб берилди.

Таъкидлаш жоиз, 2019 йилда «Ўзёғмойсаноат» уюшмаси билан Афғонистон молия вазирлигининг давлат корхоналари ва компаниялари Бош дирекцияси ўртасида қўшни давлатда учта ўсимлик ёғи корхонасини модернизация, реконструкция қилиш ҳамда янги завод қуришни ўз ичига олган келишув имзоланган эди.

Янги корхонанинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикасининг Афғонистон ?слом Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Й.Шодмонов, шунингдек, Афғонистон молия вазири вазифасини бажарувчи Абдул Ходи Аргандеволо бошчилигидаги ҳукумат делегацияси иштирок этиши кутилмоқда.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон билан Афғонистон ўртасидаги ҳамкорлик янги йўналишлар ҳисобига кенгайиб бормоқда. Хусусан, 2017 йил январь ойида Тошкентда икки мамлакат Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг биринчи раунди бўлиб ўтди.

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили тайинлангани ҳам мамлакатимизнинг икки томонлама муносабатларга юқори даражада эътибор қаратаётганидан далолат беради.

Мамлакатларимизда савдо-иқтисодий, транспорт, логистика, энергетика, кимё, қишлоқ хўжалиги, таълим, маданият ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш, ўзаро манфаатли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун салоҳият юқори.

?мкониятлардан самарали фойдаланиш мақсадида савдо, транспорт ва энергетика соҳасида ҳамкорлик бўйича қўшма комиссия тузилган. Афғонистонда Ўзбекистон кўмагида темир йўл, энергетика ва қурилиш лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net