Ўзбекистон жорий йилда 2,5 миллиард доллар миқдорда хорижий инвестиция ўзлаштирилди

04.06.2020 10:06

ТОШКЕНТ, 4 июнь. /«Дунё» АА/. Жорий йилнинг январь – апрель ойлари мобайнида ўзлаштирилган хорижий инвестицияларнинг умумий ҳажми 2,5 миллиард долларни, шу жумладан тўғридан — тўғри хорижий инвестициялар —1,7 миллиард доллар ва хорижий кредитлар 831 миллион долларни ташкил этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манбасига асосланиб.

2019 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 1,6 баробарни ташкил этди. Ўзлаштирилган тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг умумий инвестициялар ҳажмидаги улуши 26 фоизгача ўсди.

Ҳисобот даврида 336 та лойиҳа ишга туширилди: 8 та йирик ишлаб чиқариш корхонаси ва 328 та ҳудудий аҳамиятга эга саноат объектлари.

Ўзбекистон иқтисодиётига инвестицияларни киритиш бўйича Россия, Хитой, Германия ва Жанубий Корея етакчилик қилди. Мамлакат иқтисодиётига сармоя киритаётган давлатларнинг умумий сони эса 37 тани ташкил этмоқда.

Ушбу даврда электротехника саноати, кимё саноати, чарм ва пойабзал соҳаси инвесторлар учун энг жозибадор бўлди. Нефть ва газ саноати  ва қурилиш материалларининг ишлаб чиқарилиши ҳам яхши кўрсаткичларни тақдим этди.

Шу билан бирга, тўғридан - тўғри хорижий инвестициялар ва кредитларнинг минтақавий аҳамиятга молик лойиҳаларга йўналтиришда ўсиш тенденцияси кузатилиб, ҳисобот даврида уларнинг умумий қиймати 958 миллион долларни ташкил қилди. Бу кўрсатгич 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 2,6 баробар кўпдир. Ҳудудлар кесимида юқори ўсиш динамикаси Жиззах, Наманган ва Сурхондарё вилоятларида кузатилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 9 январдаги қарори билан тасдиқланган ?нвестиция дастурига асосан 2020 йилда молиялаштиришнинг барча манбалари ҳисобидан асосий воситаларга 233,2 триллион сўм, шу жумладан тўғридан – тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар — 7,1 миллиард доллар, давлат кафолати остидаги хорижий инвестиция ва кредитлар — 2,7 миллиард долларни ташкил этиши режалаштирилган.

Хусусан, 2020 йилда 2 мингдан ортиқ ижтимоий, инфратузилма ва саноат объектларини фойдаланишга топширилиши белгиланган. Жумладан, 206 та янги йирик ишлаб чиқариш, 240 та ҳудудий аҳамиятга эга ишлаб чиқариш ҳамда 1,6 мингта ижтимоий ва инфратузилмавий объектлар барпо этилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net