Ўзбекистон жорий йилда 1,5 миллиард Россия сармоясини ўзлаштириши кутилмоқда — Эрон ОАВ

29.06.2020 10:37

ТEҲРОН, 29 июнь. /«Дунё» АА/. Эроннинг «Fars News», «Khabar Farsi», «Khabarban», «ITNA News» ва бошқа қатор етакчи ахборот сайтларида Ўзбекистон – Россия савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлиги тўғрисида мақолалар чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» мухбири.

Мақолаларда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқовнинг Россияга ташрифи чоғида ушбу мамлакат ҳукумати вакиллари билан қатор учрашувлар ўтказгани ҳақида маълумотлар келтирилади.

“Учрашувларда икки томонлама савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб жиҳатлари, шунингдек, икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 21-мажлисини ўтказиш масалалари муҳокама қилинди”, дейилади манба хабарида.

Қайд этилишича, томонлар икки мамлакат бозорларида Ўзбекистон ва Россия ишлаб чиқарувчилари маҳсулотларини кўпайтириш орқали савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича амалий чораларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга алоҳида эътибор қаратган.

“?кки мамлакатнинг тегишли вазирлик ва идоралари ўртасида савдо-сотиқ соҳасида ўзаро ҳамкорликнинг фаоллашиши яқин келажакда Ўзбекистон билан Россия ўртасида товар айирбошлаш ҳажмини 6,6 миллиард доллардан 10 миллиард долларгача ошириш имконини беради. 2020 йил якунига кўра, Ўзбекистон 1,5 миллиард Россия сармоясини ўзлаштириши кутилмоқда”, дея қайд этилади Эрон нашрларида.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net