Ўзбекистон ?станбулдаги Халқаро калава ип ярмаркасида иштирок этмоқда

29.02.2020 11:24

?СТАНБУЛ, 29 февраль. /“Дунё” АА/. ?станбул шаҳрида йирик“17th International Istanbul Yarn Fair 2020” (17-халқаро ?станбул калава ип ярмаркаси) халқаро калава ип ярмаркаси бўлиб ўтмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири. 

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси ?нвеститсиялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни қўллаб-қувватлаш агентлиги, “Ўзто’қимачиликсаноат” уюшмаси ва қатор ишлаб чиқариш компаниялари вакилларидан иборат Ўзбекистон делегатсияси иштирок этмоқда. 

“O'zto’qimachiliksanoat” уюшмаси ўзининг “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” миллий стендини намойиш қилмоқда. 

Бу йилги кўргазмада мамлакатимизнинг «Тан текс групп»,  «Остекс» МЧЖ «Хан текс групп» МЧЖ,  «Мерган текс» МЧЖ «Пахтакор текстиль» МЧЖ «Кува текстиль» МЧЖ,  «Каракул Асака текстиль» МЧЖ, «LT Textile International», «Сурхон сифат текс» МЧЖ, «Мароканд текстиль» МЧЖ,  «Юсанг текс» МЧЖ ва «Фланит текстиль» МЧЖ каби 20 та компаниялари фаоллик ко’рсатмоқда. 

Ушбу кўргазма тўқимачилик соҳасидаги муҳим халқаро тадбирлардан бири бўлиб, Эвроосиё ва Африка мамлакатларидан ташриф буюрувчилар, харидорлар ва сармоядорлар гуруҳлари йиг’иладиган майдондир. 17-маротаба ўтказилаётган анжуманда 22 мамлакатнинг 300 дан ортиқ йирик компанияси вакиллари ўзларининг маҳсулотлари, стендлари ва экспонатлари, шунингдек 80 дан зиёд мамлакатдан 10 мингдан ортиқ ташриф буюрувчилар қатнашмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net