Ўзбекистон ҳукумати делегацияси россиялик шериклар билан электрон тижорат, кўргазма фаолияти ва меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни

22.08.2020 11:09

ТОШКЕНТ, 22 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси ҳукумат делегациясининг Россия Федерациясига ташрифи чоғида Москва шаҳрида йирик Россия компаниялари раҳбарлари, хусусан, “Wildberries” электрон тижорат порталининг асосчиси ва бош директори Татьтяна Бакальчук, “Н?П?ГАЗ” компаниялари гуруҳининг директорлар кенгаши раиси Борис Лим ва “Сибур” компанияси бош директори Михаил Карисалов билан музокаралар ўтказилди. Шунингдек, “ХХЮК” Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси мажмуаси бош директори Сергей Шогуров билан учрашув ва “Ўзбекистон Республикаси кўргазма маданий маркази” га ташриф ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотида келтирилишича, “Wildberries” компанияси раҳбарияти билан учрашувда Ўзбекистонда йирик онлайн савдо майдончаси ва улгуржи-тақсимот марказларини яратиш лойиҳаси доирасида жорий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

“Wildberries” – Россия ва МДҲ мамлакатларида электрон тижорат соҳасидаги энг йирик компанияларидан бири. 2019 йилда компания Россиянинг энг йирик ритейлери сифатида эътироф этилди. Компания веб-сайтида 30 дан ортиқ турли брендлардаги маҳсулотлар тақдим этилган ва сайтга кунига ўртача 6 миллион мижозлар киради. Шуни ҳисобига кунига 750 минг буюртмалар қабул қилинади. “Wildberries” Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Арманистонда муваффақиятли фаолият юритади. 2020 йилнинг январь ойида компания Польша ва Словакияда савдони йўлга қўйиб, Европа ?ттифоқи бозорида фаолиятини бошлади. Бугунги кунда ўзбекистонлик 100 га яқин ишлаб чиқарувчи “Wildberries” порталидан фойдаланмоқда.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда электрон тижорат соҳаси улкан салоҳиятга эг. Онлайн савдо бозорининг ҳажми қарийб 12-15 миллиард долларни ташкил этиши мумкин. Шу билан бирга, сўнгги йилларда ушбу секторда ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда. 2019 йилда Ўзбекистонда электрон транзакцияларнинг умумий суммаси 344,3 миллион долларни ташкил этди ва мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги электрон тижорат улушининг йиллик ўсиши 30 фоизга баҳоланмоқда.

Учрашув якунида мазкур лойиҳани муваффақиятли амалга оширишга қаратилган яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.

“Н?П?ГАЗ” холдинги ва “Сибур” компанияси раҳбарияти билан учрашув Россиянинг йирик корпорациялари билан самарали ҳамкорлик ўрнатиш орқали меҳнат миграцияси соҳасини тизимлаштириш бўйича ҳамкорликни кўриб чиқиш имконини берди.

Россия Федерациясида истиқомат қилувчи Ўзбекистон фуқаролари орасидан кадрларни тартибли равишда танлаш ва мутахассисликка тайёрлаш механизмларини биргаликда ишлаб чиқиш, шунингдек, уларни кейинчалик Россия компаниялари томонидан амалга оширилаётган саноат ва инфратузилма лойиҳалари доирасида ишга жойлаштириш бўйича келишувга эришилди. Шунингдек, Россия томони ушбу йўналишда ҳамкорлик қилиш учун Россия қурилиш ва саноат корхоналари орасидан янги шерикларни топишда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

“ХХЮК” кўргазма мажмуасига амалга оширилган ташриф доирасида 66-“Ўзбекистон” павильонида таъмирлаш-тиклаш ишларининг бориши кўриб чиқилди ва объектни ўз вақтида фойдаланишга топширишни таъминлаш бўйича амалий чоралар муҳокама қилинди.

Шу нуқтаи назардан, II ҳудудлараро ҳамкорлик форуми, “Made in Uzbekistan” миллий кўргазмаси, медиафорум ва таълим форумини ташкил этиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Амалга оширилаётган ишларни тезлаштириш ва юзага келаётган масалаларни тезкор ҳал этиш учун “ХХЮК” мажмуаси маъмурияти билан Ўзбекистон Республикаси ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги қошидаги “?нтерфорум” давлат унитар корхонаси ўртасида яқин ҳамкорлик қилиш механизмини яратиш тўғрисида келишувга эришилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net