Ўзбeкистон ҳудудларида Франция компанияси иштирокида Марказий Осиёда ягона агрологистика марказлари ташкил этилади

11.12.2020 12:46

ТОШКЕНТ, 11 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Франциянинг «Rungis Semmaris» компанияси ўртасида ҳадли битим онлайн тарзда имзоланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси ва Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси кўмагида ташкил этилган онлайн-маросимда Франция томонидан Европа ва ташқи ишлар вазирининг ташқи савдо ва иқтисодий жозибадорлик бўйича вазир-делегати Франк Риестер, Франция ташқи ишлар вазирининг маслаҳатчиси Жан-Батист Шовель, Франция Т?В континентал Европа бўлинмаси раҳбари Максим Дафри ҳамда «Rungis Semmaris» бош директори Стефан Лаяни иштирок этди.

«Rungis Semmaris» компаниясининг иштироки билан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистонда ва Марказий Осиёда ягона бўлган, юқори халқаро стандартларга мувофиқ саккизта йирик агрологистика марказ тармоғини яратиш ва бошқариш лойиҳаси амалга оширишни режалаштирмоқда.

—Ушбу улкан агрологистика марказлари йирик шаҳарларнинг чеккаларида қурилади, - деди қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев.— Уларнинг умумий майдони қарийб 200 гектарни ташкил этади, умумий қуввати эса йилига 3 миллион тоннадан ортиқ бўлиши кутилмоқда. Энг йирик Тошкент агрологистика маркази 70-100 гектар майдонни эгаллайди, энг ихчами эса Хоразмда бўлади, аммо унинг 10 гектар майдонни эгаллаган хажми ҳам катта таассурот қолдиради.  Ҳар бир агрологистика марказида барча зарур объектлар жамланади.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра саккизта агрологистика маркази базасида қарийб 10 мингга яқин янги иш ўрни яратилади.

—Ушбу шериклик шартномаси имзоланганидан ҳамда тажриба алмашиш, янги авлод агро инфратузилмасини яратишда Ўзбекистонни қўллаб-қувватлаш имконияти берилганидан мамнунмиз,— деди Rungis Semmaris раҳбари Стефан Лаяни. - Сизнинг шижоатингиз ва қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ҳамда Ўзбекистон агро маҳсулотларини жаҳон бозорига чиқариш борасидаги улкан ишларни бажаришга тайёрлигингиз бизга илҳом бағишламоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net