Ўзбекистон гидроэнергетика соҳасида сўнгги беш йилликдаги анъанавий халқаро анжуманга мезбонлик қилади

18.09.2020 13:43

ТОШКЕНТ, 18 сентябрь. /“Дунё” АА/. Гидроэнергетика соҳасида сўнгги беш йилликдаги анъанавий “Гидроэнергетика. Марказий Осиё ва Каспий” халқаро анжуманининг навбатдаги тадбири 2021 йилнинг 17-18 февраль кунлари Тошкентда ўтказилади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири ЎзА манбасига асосланиб.

Анжуман гидроэнергетика йўналишида мамлакатимизда илк маротаба ташкил этиладиган халқаро кўламдаги йирик анжуман ҳисобланади.

Унда 150 дан ортиқ, жумладан, Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Эрон, Россия, Грузия, Туркия каби давлатлар вакиллари иштирок этади.

?штирокчилар анжуман доирасида минтақалардаги гидроэнергетика соҳасининг ривожланиши ва тараққий этиши, гидроэнергетик иншоотларнинг қурилиши, модернизацияси, муаммо ва истиқболлари масаласида тажриба алмашиши, ҳамкорлик борасида келишувларга эришиши мумкин.

2021 йил февралда ўтказилиши режалаштирилаётган анжуманга тайёргарлик юзасидан “Ўзбекгидроэнерго”да онлайн вебинар бўлиб ўтди.

Таъкидлаш жоиз, гидроэнергетика соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, соҳадаги янги инновацион технологиялар ҳамда хорижий инвесторларни фаол жалб қилиш, олиб борилаётган ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида мазкур тадбир ҳар йили ўтказилиб келинмоқда.

Анжуманда янги йирик ва ўрта гидроэлектр станцияларини қуриш тажрибалари, мавжуд ГЭСларни модернизация қилиш, кичик ва микро ГЭСларни қуриш, ишлаётган гидроэлектр станцияларни рақамлаштириш, автоматлаштириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва оптималлаштириш каби масалалар муҳокама қилинди.

Онлайн учрашувда “Ўзбекгидроэнерго” хорижий молия ташкилотлари билан ишлаш, лойиҳаларнинг Т?Ани тайёрлаш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлашни ташкил қилиш бўлими бошлиғи Х.Хасанов иштирок этиб, ушбу халқаро тадбирни ўтказиш учун олиб борилаётган тайёргарлик ишлари ҳамда “Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан соҳада олиб борилаётган инвестициявий лойиҳалар тўғрисида маълумот берди.

Вебинар иштирокчиларига мамлакатимизда ушбу тизимда амалга оширилаётган муваффақиятли лойиҳалар, жумладан, жорий йилда ишга туширилиши режалаштирилаётган “Қамчиқ” кичик ГЭС, “Зарчоб” ГЭС-1 ҳамда ҳозирда лойиҳа-қидирув ишлари олиб борилаётган янги йирик “Муллалак” ГЭСи тўғрисида ҳам атрофлича маълумотлар берилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net