Ўзбекистон Европа ?ттифоқи “ПБТ+” имтиёзли тизимининг бенефициар мамлакати мақомини олиш учун расмий талабнома юборди

14.06.2020 10:15

ТОШКЕНТ, 14 июнь. /«Дунё» АА/.  Ўзбекистон Европа ?ттифоқи «Преференцияларнинг бош тизими» (“ПБТ+”) имтиёзли тизимининг бенефициар мамлакати мақомини олиш учун расмий талабнома юборди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати манбасига асосланиб.

Европа ?ттифоқи мамлакатлари билан иккитомонлама савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва маҳаллий маҳсулотларнинг Европа бозорига кириб бориш шароитларини яхшилаш мақсадида ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан Европа ?ттифоқининг “Преференциялар бош тизими+” (“ПБТ+”) бенефициар мамлакат мақомини олиш учун тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Таъкидлаш лозимки, республикамизнинг “ПБТ+” бенефициар мамлакатлар рўйхатига киритилиши Е?га экспорт ҳажмини сезиларли даражада кенгайтириш ва Европа бозорида маҳаллий маҳсулотларимизнинг рақобатбардошлигини ошириш имконини беради.

Маълумот учун: ҳозирги вақтда Ўзбекистон Преференцияларнинг бош тизимидан (ПБТ) фойдаланади, унга кўра, республикамиз божхона тўловларисиз Е?га 3000 га яқин товар позицияларини ва камайтирилган ставкалар бўйича 3200 та позицияларни экспорт қилиши мумкин.

Агар Ўзбекистон “ПБТ+” бўйича бир томонлама тариф имтиёзларига эга бўлса, ўзбек ишлаб чиқарувчилари Е?га божхона тўловларисиз экспорт қилиши мумкин бўлган товар позицияларининг сони 6200 гача ошади.

Европа томони талабларига кўра, “ПБТ+” имтиёзларини олиш учун, манфаатдор мамлакат муайян шартларнинг бажарилишини таъминлаши керак. Жумладан, инсон ҳуқуқлари ва асосий меҳнат стандартлари соҳасида 16 та, атроф - муҳитни муҳофаза қилиш ва самарали бошқарув соҳасида 11 та, жами 27 халқаро конвенцияларни ратификация қилиш ҳамда самарали амалга ошириши лозим.

Ҳозирги кунда ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда юқоридаги шартларни бажариш бўйича ишларни амалга ошириш якунланди.

Хусусан:

—Ўзбекистон Республикаси барча 27 та халқаро конвенцияларга қўшилди;

—ратификация қилинган конвенциялар доирасидаги мажбуриятларнинг Республика томонидан бажарилишини баҳолаш бўйича Европа ?ттифоқи органлари томонидан тақдим этилган сўровномага батафсил жавоблар тайёрланди ва юборилди;

— жорий йилнинг апрель-май ойлари мобайнида юқорида қайд этилган конвенциялар бўйича қабул қилинган мажбуриятлар бажарилишини баҳолашни муҳокама қилиш учун Европа ?ттифоқи расмийлари ва экспертлари билан видеоконференция шаклида бир қатор учрашувлар ташкил этилди.

Тадбирлар натижаларига кўра, Европа томони Ўзбекистоннинг “ПБТ+” бенефициар мамлакати мақомини олиш учун белгиланган талабларга мувофиқлиги юзасидан дастлабки ижобий хулоса қабул қилингани ва Ўзбекистон томонидан расмий талабнома юборилиши мумкинлиги ҳақида маълумот берди.

Мамлакатимиз учун “ПБТ+” бенефициар мақомини олиш барқарор ўсиш ва экспорт диверсификацияси учун мустаҳкам асос яратади. Бу ўз навбатида Европа ?ттифоқи мамлакатлари билан ўзаро манфаатли ташқи иқтисодий алоқаларнинг жадал ривожланишига хизмат қилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net