Ўзбекистон Энергетика вазирлиги 3 февраль куни истеъмолчиларни ёқилғи-энергетика ресурслари билан таъминлаш ҳамда 3-4 февраль кунлари бўл

05.02.2021 16:15

ТОШКЕНТ, 5 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Энергетика вазирлигининг маълумотига кўра, 3 январь куни мамлакатимиз иссиқлик ва гидроэлектр станцияларида жами 203,4 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?стеъмолчиларга 199,7 миллион киловатт-соат электр энергияси, 86,896 миллион кубометр табиий газ, 2007 тонна суюлтирилган газ ва 13 минг 346 тонна кўмир маҳсулотлари етказиб берилди.

Бухоро шаҳар “Туткунда” МФЙ ҳудудидан ўтувчи ўрта босимли ер усти газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилганлиги сабабли, бугун, 3 февраль куни соат 11:50 дан 17:00 га қадар мазкур МФЙдаги 800 та хонадонда табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилди. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланди.

Қарши шаҳар автомобил йўлларида  кенгайтириш ва таъмирлаш ишлари олиб борилганлиги муносабати билан, 3 февраль соат 13:00 дан кеч соат 17:00 га қадар Равоқ, Узуннаво, Тўқманғит, Обидида, Шайхали, Гулистон, Кўчкак маҳаллаларида табиий газ таъминоти тўхтатилди. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланди.

Тошкент вилояти Қибрай тумани “Дўрмон Комплекси” ҳудудидан ўтган ер ости ўрта босим газ қувуридан “Комплекс” қозонхонаси ҳамда Дўрмон МФЙ Арчазор кўчаларига йўналган ер ости ўрта босим газ қудуғида навбатдаги кўрикдан ўтказиш пайтида (обход) газ сизиб чиқиш ҳолати аниқланган. Ушбу носозликни бартараф этиш мақсадида 4 февраль куни соат 10:00 дан юқорида кўрсатилган манзилда 203 та аҳоли табиий газ истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилди. Таъмирлаш ишларидан сўнг табиий газ таъминоти  кайта тикланди.

Пискент туман газ таъминоти бўлимидан олинган маълумотига асосан, Керувчи МФЙ, Бангавул қишлоғи ҳудудидаги ўрта босимли ер ости газ қувуридан газ сизиб чиқиши аниқланганлиги сабабли, 3 февраль куни соат 22:30да ушбу ҳудудда 80 та хонадон газ таъминотидан ўчирилган. 4 февраль куни соат 17:00 да таъмирлаш ишлари тугатилиб, газ таъминоти қайта тикланди.

Шунингдек, 4 февраль куни соат 11:00-17:00 вақт оралиғида “Sergelitumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан Сергели тумани 5-мавзеда жойлашган объектда паст босимли ер ости газ қувурини ҳаракатдаги газ қувурига улаш ишлари олиб борилди. Шу муносабат билан туманнинг 5-мавзесидаги 9 қаватли 105, 106, 107, 108, 109 ва 110 уйларнинг жами 288 та хонадони табиий газ таъминотидан вақтинчалик тўхтатилди. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланди.

Энергетика вазирлиги энергия таъминоти билан боғлиқ барча масалалар бўйича 1154 қисқа рақамига ва газ таъминоти бўйича 1104 рақамига қўнғироқ қилиш мумкинлигини эслатади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net